29 авг 10:31
Янгиликлар
Таэквондо
Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни икки таэквондочимизга мухлислик қиламиз!
Бугун Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида давом этаётган кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан ўрин олган беллашувлар ўтказилади.
Қувонарлиси, мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга эга чиққанди. -152 см'да баҳсларга киришган Ислом Акчурин нимчорак финалда грузиялик, чорак финалда польшалик рақибидан устун келди. Ярим финал босқичида эса Ислом Хитой Тайпейи вакилини ортиқча қийинчиликсиз мусобақадан чиқариб юборди.
Италиялик рақибига қарши кечган финал беллашувида эса Ислом Акчурин 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кадетлар ўртасида жаҳон чемпионига айланган эди. Бугунги беллашувлар Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланади.
Бугун икки нафар таэквондочимиз даянга чиқади:
Ўғил болалар:
1/8 финал. Азизбек Сатторов — Амир Вессам (Миср)
Қизлар:
1/16 финал. Омина Эргашева — Александра Димова (Болгария).
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар