UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

17 окт 09:17
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг илк кунидаги энг яхши натижамиз 5-ўрин бўлди

Марокаш давлатида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси деярли тўлиқ (биргина +78 кг вазнда биздан спортчи қиз йўқ) таркиб билан иштирок этяпти. Эркаклар ўртасидаги +100 кг, аёлларда эса -57 кг вазнда Ўзбекистондан икки нафардан дзюдочи татамига чиқади.  

Жаҳон чемпионатида ўғил болалар -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг, қизлар эса -48, -52, -57, -63, -70, -78 ҳамда +78 кг вазн тоифаларида татамига чиқишади. Кеча жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Кеча жаҳон чемпионатининг биринчи кунида жами 4 та вазн тоифасида медаллар учун беллашувлар ташкил этилди. Ўзбекистонлик дзюдочилардан энг яхши натижага -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшодбек Йўлдошев эришди. У бронза медали учун кечган баҳсда аввалига қозоғистонлик Ермек Амангелдини мағлуб этди. Кейин эса бразилиялик Марселиньога ютқазиб қўйди ва 5-ўрин билан кифояланди. 

-60 кг вазндаги дзюдочимиз Бобур Баджиев илк босқичда япониялик Кен Суемацуга, -48 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Юляна Маскетбаева марокашлик Чаймай Эддинарига имкониятни бой берди. -52 кг вазндаги Сита Қадамбоева венгриялик Тимеа Кардошдан устун келди. Лекин учинчи даврада мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга ютқазиб қўйди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг