13 июн 18:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳон чемпиони МакГрегор - Мэйвезер жангини шармандалик деб атади
Биринчи оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланадиган Александр Усик Мэйвезер - МакГрегор жанги ҳақида гапириб ўтди.
"Бу бокс учун шармандалик бўлади. МакГрегор - аралаш қоидалар жангидаги таниқли спортчи. Мэйвезер эса ўз вақтида боксда биринчи рақамли спортчи бўлган. Ҳозир эса бундай эмас.
Флойддек одам Конорга бокс қоидалари бўйича жанг қилишга йўл қўйиб берса, бу бокс учун шармандалик бўлади. Мен ирландиялик спортчининг ғолиб бўлишига ҳеч қандай асос кўрмаяпман. Флойд унинг устидан кулиб ташлайди. Лекин, бошқа томондан улар яхшигина пул ишлаб оладилар. Бу катта шоу бўлади", - дейди украиналик спортчи.
Ҳавола :
Манба : iSport
Фикрлар