UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

22 янв 11:14
Янгиликлар

Футбол

Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос Тошкентга келади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси жаҳонга машҳур футбол юлдузларини юртимизга таклиф қилиб, бу орқали мамлакатимизда футболни янада оммалаштириш, ривожлантириш ва ёш авлод ўртасида футболга бўлган қизиқишни янада ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, 28 январь куни жаҳон футболи юлдузи, Бразилия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлган ҳимоячи афсонавий Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюради.

Роберто Карлос ташрифи давомида ёш футболчиларга мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болажонлар билан учрашиши кўзда тутилган. Шунингдек, бразилиялик футболчи иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ҳам ташкил қилинади. Роберто Карлоснинг ташрифига доир тадбирлар, жумладан, матбуот анжуманининг вақти ва бўлиб ўтадиган жойи кейинроқ алоҳида эълон қилинади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик машҳур футбол юлдузлари ва фахрийлар иштирокида 10 дақиқадан иборат 2 бўлимли ўртоқлик ўйини ташкил қилинади. Роберто Карлос бу учрашувда ҳар икки жамоа таркибида биттадан таймда майдонга тушади.

Шунингдек, ташриф давомида Роберто Карлосни ўзбек футболи билан яқиндан таништириш ҳам режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг