UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

18 апр 10:11
Янгиликлар

Бошқалар

Жаҳон кубогида муносиб иштирок этган самбочиларимиз тақдирланишди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Жаҳон кубогида зафарли қатнашган самбочиларимиз ғалабаси шарафига тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, МОҚ раҳбарияти, Ўзбекистон самбо федерацияси мутасаддилари, спортчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Эслатиб ўтамиз, 22-23 март кунлари Москвадаги “Лужники” Олимпия спорт комплексида спортнинг самбо тури бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтган эди. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини 13 нафар спортчи ҳимоя қилди. Умумий ҳисобда вакилларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 13 та медаль жамғариб, жанговор самбо йўналишида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритишган.

Мусобақада олтин медални Зафар Аллаберганов (-68 кг, жанговор самбо) ва Сирожиддин Анорқулов (-57 кг, жанговор самбо) қўлга киритган бўлса, Бекзод Нурматов (-82 кг, жанговор самбо), Зарнигор Ўрмонова (-56 кг), Шерзод Расулов (-62 кг), Истам Қудратов (-74 кг), Ҳакимжон Исмаилов (+100 кг, жанговор самбо) ва Неъмат Ёқубов (-90 кг) кумуш медаль эгаси бўлишди. Шунингдек, Улуғбек Раҳмонов (-82 кг), Зуҳрахон Маъмуржонова (-52 кг), Тимур Худойқулов (-68 кг), Абдикеримов Икром (-52 кг) ва Жалолов Аббос (-74 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган.

Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларнинг мураббийлари МОҚ томонидан Samsung Galaxy Tab планшети ва диплом билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг