UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

08 янв 14:10
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Жаҳоннинг энг кучли биатлончилари Германияда жам бўлишди

Теглар :  Биатлон
Қишки спорт турлари орасида биатлоннинг ҳам юртимизда ўзига яраша мухлислари топилади.

Ушбу материал орқали мухлислар учун биатлон оламидаги қизиқарли маълумотларни етказиб ўтмоқчимиз.

Бугун Германиянинг Оберхоф шаҳрида Жаҳон кубогининг 5-босқичи старт олади. 10 январь куни якунланадиган ушбу босқичда спортчилар спринт, таъқиб пойгаси, аралаш эстафета ва сингл-микст йўналишларида баҳс олиб боришади. 5-босқич дастури эса қуйидагича:

8 январь:
15:30 – спринт, аёллар
18:15 – спринт, эркаклар

9 январь:
16:45 – таъқиб пойгаси, аёллар
18:45 – таъқиб пойгаси, эркаклар

10 январь:
15:30 – аралаш эстафета
18:40 – сингл-микст

Пойгалар Тошкент вақти билан кўрсатилган

Ортда қолган 4 босқичдан сўнг норвегиялик биатлончилар кутилганидек умумий ҳисобда етакчилик қилишмоқда. Эркаклар ўртасида Йоханнес Бьё, аёллар классификациясида эса Марте Олсбю-Ройселаннинг пешқадамлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Россиялик биатлончиларнинг эса Жаҳон кубоги босқичларида 2019 йил декабрь ойидан бери “совринсиз” даври давом этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Жаҳон кубогининг 6-босқичига 13-17 январь кунлари Германиянинг Рупольдинг шаҳри мезбонлик қилиши белгиланган эди. Бироқ эпидемиологик вазият сабаб ташкилотчилар Оберхофда кетма-кет икки босқични ўтказишга қарор қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг