UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

04 май 19:16
Янгиликлар

Кураш

Жаҳонободда белбоғли кураш бўйича очиқ турнир ўтказилди

Теглар :  Белбоғли кураш
Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Жаҳонобод қишлоғида белбоғли кураш бўйича Риштон тумани ҳокими кубоги учун анъанавий республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган ушбу турнир шу ҳудудда яшаб ўтган номдор полвонлар, мураббий-устозлар хотирасига бағишланди.  

Мусобақа доирасида турнирнинг очилиш маросими ўтказилди. Унда Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов спортчиларни қутлаб, уларга омад тилади. 

Риштон тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, Фарғона вилоят спорт бошқармаси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Федерациянинг Фарғона вилоят бўлими ҳамда ҳомийлар ҳамкорлигида ўтган мазкур очиқ турнирда юртимиз полвонларидан ташқари Тожикистон ва Қирғиз Республикасидан ҳам спортчилар иштирок этди.

Шу куни кўп сонли белбоғли кураш мухлислари полвонларнинг ўзаро шиддатли беллашувларини томоша қилиб очиғи, яйради. Фахрий полвонларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари улашилди. 

Шунингдек, Жаҳонобод қишлоғида яшаб, белбоғли кураш бўйича ном қозонган марҳум полвонлар Аҳмаджон Эгамов, Абдуқодир Жумабоев, Азим Қўлдошев, Орифжон Собиров, Муллаҳожи Султонов, Беғамжон Эрматов, Бекзодбек Норматов, Абдулла Мамаюсуповлар номи ёдга олинди.  

Турнир ташкилотчилардан Фарғона вилояти белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори, халқаро тоифадаги ҳакам Мираншоҳ Рўзиев ҳамда Зоҳидбек полвон Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар полвонларнинг курашини баҳолаб боришди.

Сайил кураши тарзида ўтказилган беллашувларда Зайлобиддин Ортиқов, Ҳусниддин Рўзиев, Аъзамжон Анваржонов, Бобур Тўхтасинов каби ўнлаб номдор полвонлар бор маҳоратларини намойиш этишди. Айнан ушбу полвонларнинг ўзаро беллашувлари анъанавий турнирга янада жозиба бағишлади. 

Турнирда ғолибликка эришган полвонларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг