UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Разамбек Жамалов, Заурбек Сидаков, Лайлохон Собирова ҳамда бошқа кураш юлдузлари иштирокида ўтган PWL 11 матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:55Денис Истомин энди бўйдоқ эмас (ФОТО) 0 18:28"Макгрегор билан жанг қизиқарли бўлади" - Макс Холлоуэй 0 18:02"Барселона" Осимхен билан шартнома имзолаш режасини ишлаб чиқмоқда 0 17:41"Жин урсин бу вақтинчалик камарни" - Исраэль Адесанья 0 17:20Разамбек Жамалов катта танаффусдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақада қатнашади 0 16:58Mangu 2 турнири катта жангидан айрилди 0 16:40Фабио Каннаваро Эрондаги легионерларимиз, жароҳатлар, Обамеянгнинг Тошкентга келмагани ва бошқа масалалар ҳақида гапирди 0 16:24Жами 24 та жанг! Эртага ўтказиладиган PWL 11 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:02Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" бош мураббийи этиб тайинланди 0 15:39"Бунинг 50 фоизи шоу бўлади" - Александр Усик 0 15:18"Конор Макгрегор кейинги жангини собиқ чемпионга қарши ўтказади" - Хельвани 0 14:55Жон Жонс Нганнунинг мурожаатига муносабат билдирди 0 14:29Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилмоқда 0 14:02Мераб Двалишвили Пётр Ян билан трилогия қачон ўтказилишини айтди 0

23 окт 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жастин Гетжи Ислам Махачевга "вызов" ташлади

UFC енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Жастин Гетжи кейинги жангини Ислам Махачевга қарши ўтказиш истагини билдирди.

Америкалик жангчининг фикрича, бразилиялик Чарльз Оливейра эмас, айнан у Исламнинг камарига даъвогар экан.

"Мен рейтингда иккинчи ўриндаман. Дастин Порьени нокаут эвазига мағлуб этганман. Тўғри, Чарльз Оливейра рейтингда менда юқорида, лекин у Махачевга ютқазиб бўлган. Мен эса ҳали Ислам билан жанг ўтказмаганман. Бу UFC енгил вазн тоифаси учун янги жанг бўлади. Мухлисларга ҳам айнан шу қарама-қаршилик керак. 

"Ўйлашимча, Махачев Волкановскини қандай мағлуб этган бўлса, худди шундай Оливейрани ҳам таслим этарди. Ҳа, Оливейра мени ютган, аммо ММАда математика ишламайди. Аввал ҳам айтганман, Ислам Хабиб эмас, лекин у Нурмагомедовдек бўла олади. Мен чемпионлик жанги учун катта йўлни босиб ўтдим ва даъвогар бўлишга тўла ҳақлиман. Ислам Махачевни мағлуб эта оламанми? Билмадим, лекин бу жанг учун боримни бераман", - дея Жастиннинг сўзларини келтирмоқда MMA Fighting. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг