UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Александр Зверев илк бор «Ролан Гаррос» ғолибига айланди 0 18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0

10 ноя 09:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жасур Мирзамуҳаммедовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум

Ўзбекистонлик илк ONE FC жангчиси Жасур Мирхамуҳаммедов ONE FC 164 турнирида октагонга кўтарилади.

Ушбу турнир 3 декабрь куни бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз сенегаллик Омар Канега қарши жанг қилади. 30 ёшли Кане ММАда 5 та жанг ўтказган бўлиб, 4 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Сўнгги 4 та жангини айнан ONE FC лигасида ўтказган. Тўртта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Кирилл Гришенкодан қабул қилиб олган ягона мағлубиятида ҳам техник нокаут қайд этилган. Кане сўнгги жангини шу йилнинг 29 сентябрь куни ONE Championship 161 турнири доирасида россиялик Батрадз Газзаевга қарши ўтказиб, иккинчи раундда техник нокаут эвазига зафар қучган. 

Маълумот учун, Жасур Мирзамуҳаммедов ONE FC промоушенидаги дебют жангини шу йилнинг 3 июнь куни Сингапурда ташкил этилган турнирда австралиялик Дюк Дидьега қарши ўтказиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди. Ҳамюртимизнинг ONE FC билан шартномаси 2,5 йилга мўлжалланган бўлиб, у шу вақт оралиғида 6 та жангда октагонга чиқиши лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг