UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

12 апр 21:50
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров: "Энди бемалол Counter-Strike ўйнасам бўлади"

Бугунги турда Жавоҳир Синдаров ва Ҳикару Накамура қисқа вақт ичида дурангга рози бўлишди.

Партиядан кейин Жавоҳир қарорини изоҳлади.

“Бугунги дуранг яхши натижа. Ҳозирги вазиятда Ҳикару билан узоқ ва оғир партия ўйнаш учун сабаб кўрмадим. Шунинг учун имкон бор жойларда мажбурий вариантларни танладим. 

Агар у узун партия ўйнашни хоҳласа, бунга ҳам тайёр эдим. Лекин у ҳам анча ишончли йўлларни танлашини кутгандим. Ҳатто партиядан олдин тез дуранг бўлишини сезгандим.”


У кечаги партия таъсирини ҳам яширмади:

“Кеча жуда муҳим ўйин бўлди ва анча чарчадим.”


Кейинги режалар ҳақида эса у аниқ гапирди:

“Энди охирги турларда иложи борича ишончли ўйнаш керак. Кимдир мени ютишга ҳаракат қилса ва имкон бўлса, албатта фойдаланаман. Лекин ҳозир мажбуран ғалаба излашнинг ҳожати йўқ.

Яна икки тур қолди. Турнир жуда узун бўлди.”


Дам олиш режаси ҳам тайёр:

“Бугун бироз дам оламан. Балки "Counter Strike" ҳам ўйнарман.


Кейинги турга тайёргарлик ҳақида:

"Аниш Гирига қарши тайёргарликни "ChessBase" орқали қиламан. Партияларини кўриб чиқаман ва вариантларни такрорлайман.

У ижтимоий тармоқларда нима ёзаётгани билан эса қизиқмаяпман. Бу мен учун муҳим эмас.”

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг