UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53Спорт курашлари. Алишер Ғаниев Осиё чемпиони, Шаҳзод Қўчқоровда бронза 0 18:39"Демак, қўлинг соғми? Августда кўришамиз". Иан Гарри Махачевга мурожаат қилди 0 18:17"Насаф" — "Бухоро" учрашуви мезбони алмашди: Ўйин Бухорода ўтказилади 0 17:53Топурия Царукяннинг айбловларига жавоб берди 0 17:30Гарри Каспаров: “Мен Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен матчини кўришни хоҳлайман” 0 17:05Тайсон Фьюри фаолияти ҳақида: "Мен энг умидсиз, семиз ва қўпол эдим" 0 16:39ПФЛ "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги ҳолатлар юзасидан эътироз билдирди: Самвел Бабаян регламентни бузганликда айбланмоқда 0 16:15Ҳумоюн Султоновнинг Хитойдаги муваффақиятсизликлари давом этяпти 0 15:50Расман. Octagon 86 учун ҳамюртимиз иштирокида марказий жанг белгиланди (ПОСТЕР) 0 15:26RAF 9 турнири учун ҳам юлдузли кард йиғиш ишлари бошланди 0 15:01"Пахтакор" биринчи учрашувини ўтказганига 70 йил тўлди 0 14:34Жавоҳир Синдаров: "Мен учун энг муҳими сифатли шахмат ўйнаш" 0 14:03Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари йўлланмасига эга чиқди 0 13:39"Кўзингни юмиб ўтирма". Топурия Трампга мурожаат қилди 0 13:15Келаси мавсум Чемпионлар лигасида Англияни бешта клуб иштирок этади 0

07 май 10:34
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров Titled Tuesday ғолиби!

Ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирокида Titled Tuesday онлайн мусобақаси ўтказиб келинмоқда.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик шахматчилар ҳам мунтазам иштирок этиб, ижобий натижаларга эришиб келишяпти. Жумладан, кечаги турнирда Жавоҳир Синдаров чемпион бўлди. Ёш гроссмейстеримиз 11 имкониятдан 9,5 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра биринчи ўринни эгаллади. 

Синдаров сингари 9,5 очко жамғарган америкалик Ханс Ниеманн иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка мексикалик Хосе Мартинес 9 очко билан якун ясади. Ўзаро учрашувда Жавоҳир Хансни мағлуб этгани эътиборга молик ҳолат. Тўққиз очкога эга эронлик Парҳам Мақсудлу ва америкалик Ҳикару Накамура кейинги поғоналардан жой олишди. 

Жавоҳир Синдаров Сэм Шанкланд, Ханс Ниеманн, Парҳам Мақсудлу, Олександр Бортник каби кучли шахматчилар устидан ғалаба қозонди. Ушбу чемпионлик унга 1000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини келтирди. Магнус Карлсен кечаги турнирда 8,5 очко билан 7-ўрин билан чекланди. Ҳиндистонлик Аржун Эргаиси 8 очко жамғарган ҳолда 12-поғонани эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг