UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

24 ноя 08:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ-2016. Тўрт нафар боксчимиз ярим финалда, 4та медал нақд

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида давом этаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Кеча жаҳон чемпионатининг еттинчи кунида чорак финал жанглари ўтказилиб, ярим финалга йўлланма олган боксчилар номи маълум бўлди. Улар орасида 4 нафар чарм қўлқоп устамиз ҳам ярим финалга йўл олди.

52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ҳамюртимиз Отабек Холматов чорак финал жангида Доминикан вакили Луис Рейналдо Нуньесга қарши рингга кўтарилди. Ўсмирлар ўртасида Осиё вице-чемпиони бўлган ҳамюртимиз рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

56 кг вазндаги чарм қўлқоп устамиз Шунқор Абдурасулов ҳам ярим финал иштирокчисига айланди. У қизиқарли кечган жангда хитойлик Цзэн Цзянь Минни 3:2 ҳисобида енгди.

60 кг вазнда қатнашаётган Билолбек Мирзараҳимов чорак финал жангида россиялик кучли рақиби Беслан Хамзаевга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида зафар қучди.

91 кг вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз Шоҳруз Раҳимов чорак финал жангида англиялик Льюис Вильямсни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Афсуски, 75 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказган Шоҳрузбек Рустамов чорак финал жангида мағлубиятга учради. У германиялик Везир Агирманга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг