UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37Сербиядаги UFC турнирининг марказий жанги ярим дақиқада ниҳоясига етди! 0 00:12Гусков ўрнига захирага чиққан жангчи Блаховични биринчи раунддаёқ "тинчитди"! 0 23:49UFC Белград. Ракич ва Тибура ўртасидаги баҳс ғолиби 3 раундда аниқланди 0 19:03Алекс Перейра ММАдаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:39Усман Нурмагомедов: "Мен дунёдаги энг кучли енгил вазнли жангчиман" 0 18:13Жорж Сен-Пьер Махачев — Гарри жанги учун тахмин билдирди 0 17:46Месси "Коламбус"га қарши ўйнайдими? "Интер Майами" мураббийи жавоб берди 0 17:18Алекс Перейра яна UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш истагини билдирди 0 16:54FIDE август ойи учун рейтингни эълон қилди. Жавоҳир Нодирбекдан юқорида! 0 16:26Шара Буллет RAF билан шартнома имзолади + ПОСТЕР 0 16:00"Барселона" ёзги тўртинчи трансферини амалга оширди 0 15:25Рақиби Ислам Дулатов нима учун Абу-Дабидаги жангдан воз кечганини айтиб берди 0 14:58Дана Уайт Сербия Президентига UFC чемпионлик камарини совға қилди + ФОТО 0 14:34АҚШ Сенатига профессионал боксни UFC модели асосида ислоҳ қилиш бўйича қонун лойиҳаси киритилди 0 14:11"Реал" янги футболчисининг маоши саккиз бараварга ошди 0

12 окт 14:06
Янгиликлар

Дзюдо

ЖЧ-2022. Еттинчи кун ўзбек дзюдочилари учун медалсиз якунланди

Тошкентда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Бугун кун давомида +100 кг вазн тоифасида икки нафар дзюдочимиз - Шоҳруҳ Бахтиёров ҳамда Алишер Юсупов медаль учун курашди. Аёллар ўртасида +78 кг вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди ва мазкур йўналишда Ўзбекистон терма жамоасидан вакил йўқ. 

Вакилларимиз ичида энг яхши натижани Алишер Юсупов қайд этди. У чорак финалгача иккита ғалабага эришди ва чорак финалда имкониятни бой берди. Бронза учун ўтиш баҳсида эса грузиялик рақибга имкониятни бой берди -7-ўрин. 

Шоҳруҳ Бахтиёров эса илк баҳсидаёқ имкониятни бой берди. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Алишер Юсупов бронза учун ўтиш баҳсида жаҳон чемпиони, Олимпиада финалчиси ҳисобланган грузиялик Гурам Тушишвилига қарши курашди ва имкониятни бой берди. Шу тариқа у жаҳон чемпионатини 7-ўринда якунлади.


Алишер Юсупов чорак финалда нидерландиялик рақибга Golden Score'да ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун курашади.


Алишер Юсупов чорак финалда ЖЧнинг икки карра совриндори, нидерландиялик Рой Мейерга қарши курашади. Баҳс тахминан 13:15 дан сўнг бошланади. 


Алишер Юсупов бразилиялик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди ва чорак финалга чиқди!


Алишер Юсупов навбатдаги жангини бразилиялик Рафаэль Сильвага қарши ўтказади. Ушбу баҳс тахминан 12:35 дан сўнг бошланади. 


Шоҳруҳ Бахтиёров украиналик рақибга ютқазди


Ғалаба билан бошладик: Алишер Юсупов муддатидан олдин қозоғистонлик рақибидан устун келди. 



Вакилларимиз баҳсларни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: 

+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров - Якив Ҳаммо (Украина)

+100 кг: Алишер Юсупов - Ерассил Кажбаев (Қозоғистон)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг