UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

02 апр 11:56
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ тарихида илк бор ўзбекистонлик мутахассис комиссар сифатида ишлайди

Шу йилнинг 14 июнь куни Россия федерациясида Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.

Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилган бўлиб, бу рўйхатда ҳамюртларимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар борлиги ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

ФИФА ташкилотидан яна бир хушхабар келди: Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди.

МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан яқин алоқалар ўрнатган ҳолда, Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани ўз самарасини бермоқда. Шу ҳамкорлик натижасида ФИФА ташкилоти ўзбекистонлик мутахассисларга Халқаро мусобақаларда ишлаш учун имконият тақдим этяпти.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Олим Арифов ЖЧ-2018 мусобақасига комиссар сифатида расман таклиф қилинган.

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг