UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0

05 мар 10:11
Янгиликлар

Жермелл Чарло охирги чемпионлик камаридан ҳам маҳрум қилинди

Биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Жермелл Чарло бисотидаги сўнгги - WBA камаридан ҳам маҳрум бўлди.

Чарло 2022 йилнинг май ойида ўз қўлида барча чемпионлик камарларини бирлаштирган эди. WBA раҳбари Хильберто Мендоса раҳбарлигидаги қўмита аъзолари америкалик 33 ёшли боксчини камаридан маҳрум қилиш ва уни "таътилдаги чемпион" деб эълон қилишга овоз берган. 

"Таътилдаги чемпион" мақоми Чарлога биринчи ўрта вазндаги WBA чемпионлик камари учун тўғридан-тўғри, ҳеч қандай Элиминатор, яъни саралаш жангларисиз рингга чиқиш ҳуқуқини беради. Ҳозирча Жермеллнинг биринчи ўрта вазн тоифасида қолиб, жангларни ўтказиши ҳам маълум эмас. 

Аввалроқ, 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомида биринчи ўрта вазнда вакант қолган WBA камари учун ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг россиялик Магомед Курбановга қарши рингга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик. Лекин бу жангнинг ўтказилиши ҳамон сўроқ остида қолмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг