UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас 0 16:40Иржи Прохазка вазнини ўзгартириши мумкин 0 16:18Пара каноэчиларимиз Жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўришмоқда 0 15:56Мадримов - Кроуфорд оқшоми кардида яна бир юлдуз боксчи рингга кўтарилиши кутилмоқда 0 15:35Ўзбекистон U-23 Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг 0 15:14WBC рейтинги янгиланди: Ғиёсов, Назаров кўтарилди, Мелиқўзиев пастлади, Жалолов ўзгаришсиз 0 14:53"Ҳумо" келаси мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин 0 14:31Мадримов - Кроуфорд жанги ғолиби ким билан тўқнаш келиши маълум бўлди 2 14:10"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр 0 13:49Боксчиларимиз Бишкек турнирида 10 та медаль қўлга киритишди 0 13:28Муслима Одилова Европа Очиқ чемпионатида шоҳсупага кўтарилди 0 13:07Райан Гарсия Хейнига қарши жангидан жуда кўп пул ишлаб олди 1 12:46"Барселона" Араухони трансферга қўйди 0 12:25Корея мағлуб этилди, Ўзбекистон Осиё чемпионати бронза медали совриндори! 0 12:12Маттео Берреттини Мадрид "Мастерс"да иштирок этмайди 0

30 апр 18:36
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт тизимида масофавий таълимнинг ютуқ ва камчиликлари

Коронавирус пандемияси бутун инсоният, шу жумладан спортчилар ҳаёт тарзини ҳам ўзгартириб юборди, масофавий иш ва масофадан туриб таълим олиш, хизматлар қаторида таълим тизими ҳам тезда онлайн форматга ўтишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Махмуджон Болтабаев билан университетда карантин пайтида олиб борилаётган таълим ва унинг таъсири ҳақида суҳбатлашдик.

Фото: Махмуджон Болтабаев - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор

- Университетда онлайн ўқитиш курсини ташкил қилиш учун мўлжалланган платформада барча зарурий элементлар яратилганми?

- Университет ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019/2020 ўқув йили баҳорги семестр фанлари бўйича масофавий таълим тизими тўлиқ йўлга қўйилди. http://moodle.uzdjtsu.uz/moodle/ масофавий таълим тизимига баҳорги семестр бўйича 7 та таълим йўналиши ҳамда 2 та магистратура мутахассисликлари учун 98 та фандан ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар ва бошқа манбалар профессор-ўқитувчилари томонидан платформага жойлаштирилди.

Ҳозирда университетнинг барча талабалари http://moodle.uzdjtsu.uz/moodle/ масофавий таълим тизимида рўйхатдан ўтиб, ўз йўналишлари бўйича уйда туриб таълимни давом эттирмоқда.

Масофавий таълим қамровини ошириш мақсадида талабаларимиз учун масофавий таълим платформасидан фойдаланиш бўйича видео йўриқномалар ишлаб чиқилди. Шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари томонидан вебинар технологиялари асосида маърузалар ташкил этиш бошланди. Маърузачи ўқитувчилар масофадан туриб ишлаш, ўқиш ва мулоқот қилишга мўлжалланган Zoom дастуридан фойдаланган ҳолда видеоконференция кўринишида маърузалар ўтишни бошлади.

Шу билан бирга янги тизим орқали ишлашда муаммолар ҳам мавжуд. Бу борадаги электрон манбалар миқдори етарли эмаслиги, таълим ресурсларига жойланаётган материаллар асосан умумкасбий фанлардан бўлиб, мутахассислик фанларидан маълумотлар талабаларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қамраб олмайди. Шунингдек, талабалар асосан, республиканинг турли вилоятларидан бўлиб, уларнинг барчасида компьютер технологиялари, юқори тезликдаги интернет ва мобиль интернетдан фойдаланиш имкони мавжуд эмас. Масофавий таълим тизимида талабаларнинг билимини баҳолашнинг самарали ва шаффофлигини камайтиради. Жорий ва оралиқ назорат синовларни ўтказиш жараёнида талабалар томонидан вазифалар шахсан бажарилишини назорат қилиш имкони мавжуд эмас.

Юқоридаги муаммоларнинг олдини олиш борасида профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан, телеграмм гуруҳлари, каналлари ва бошқа тизимлар орқали on-line тарзда мулоқотга киришиб, фанлар бўйича тегишли мавзуларни муҳокама қилган ҳолда талабаларга маслаҳатлар бериб бормоқда.

- Барча профессор-ўқитувчилар масофавий таълимга жалб қилинганми?

- Университетимизда фаолият олиб бораётган 356 нафар профессор-ўқитувчидан 326 нафари масофавий таълимга жалб қилинган бўлиб, шундан 292 нафари бевосита онлайн дарс-машғулотларини олиб боришмоқда. Қолган 34 нафар профессор-ўқитувчиларга ўқув-методик қўлланмалар, илмий мақолалар ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича ишлар тақсимланган. Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув жараёнини сифатли ташкил этишни таъминлаш бўйича кафедраларда доимий равишда мониторинг ўтказиб борилмоқда. Мазкур жараёнда кафедраларнинг ишчи ўқув режа ва ишчи фан дастури, намунавий ўқув режаси, аудиторияларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, маърузаларнинг электрон шакллари, кафедранинг рейтинг низоми, барча таълим йўналишлари учун ДТС ва малака талаблари билан таъминланганлик каби масалалар кўриб чиқилмоқда.

- Университетнинг профессор-ўқитувчилари масофавий таълимни ташкил этиш бўйича педагогик дастурий воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига эгами?

- Масофадан ўқитиш тизими замон билан ҳамқадам бўлган профессор-ўқитувчилар учун жуда қулай усулдир. Ўқитувчи интернетга киради ва тасдиқланган дарслар асосида сайтга ва ёки махсус ижтимоий тармоқ каналига ўзининг видео маърузаларини, савол ва топшириқларини жойлаб боради.

Масофавий таълимнинг яна бир афзаллиги шундаки, унда талабалар ўзига қулай вақтда ва ҳаттоки ишдан ажралмаган ҳолда билим олиши, профессор-ўқитувчиларни танлаши мумкин. Айнан шу афзалликлари туфайли профессор-ўқитувчилар ўз билимларни ошириб боришига сабаб бўлиб, таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

Карантин эълон қилинган вақтдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун “Масофавий таълимни ташкил этиш технологиялари” ва “Инглиз тилини ўрганиш” масофавий курслари йўлга қўйилди.

Мазкур масофавий курсларнинг мақсади профессор-ўқитувчиларнинг Масофавий таълимни ташкил этиш, бошқариш маҳоратларини шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек уларнинг инглиз тилини ўзлаштиришлари учун қулай имкониятлар яратишдан иборат.

Профессор-ўқитувчилар ушбу курсларда ўқишлари асосида масофавий таълимни ташкил этиш бўйича педагогик дастурий воситалар ва ахборот-коммуникация технологиялари, электрон ўқув контентларини яратиш кўникмаларига эга бўлдилар. Шунингдек, инглиз тили бўйича бошланғич ёки давом эттирувчилар учун алоҳида курсларда ўзларининг тил кўникмаларини ривожлантирмоқдалар.

- Университетнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак талабаларга масофавий таълим қанчалик тўғри бўлиши мумкин?

- Ҳозирги кунда университет талабалари ва профессор-ўқитувчилари бир-биридан олисда бўлса-да масофавий таълим тизимида улар ўзаро махсус яратилган ўқув курслари, назорат шакллари, электрон алоқа ва интернетнинг бошқа технологиялари ёрдамида доимий мулоқотда бўлишмоқда. Интернет технологиясини қўллашга асосланган масофавий ўқитиш жараёни узвий давом этишига имкон беради. Бунинг натижасида таълим олувчилар узлуксиз мустақил таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўйлайманки биз ҳозирги пайтда жисмоний тарбия ва спортда масофавий таълим тизимини ривожланишининг дастлабки босқичини бошлаб бердик. Жорий йилнинг сентябрь ойидан сиртқи, махсус сиртқи ҳамда кундузги таълимда таҳсил олаётган терма жамоа аъзолари ҳисобланган талабаларимизни масофавий тарзда ўқитишни ташкил этсак ҳам бўлади.

Бунга сабаб сиртқи, махсус сиртқи ҳамда кундузги таълимда таҳсил олаётган терма жамоа аъзолари ҳисобланган талабаларимиз амалиётни иш фаолиятида узлуксиз олиб боришади. Уларнинг кўпчилиги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби, республика олий спорт маҳорати мактабларининг тренерлари ҳисобланишади.

Агарда биз ушбу тизимни жорий этсак жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга, талабаларга кўплаб имконият ва қулайликлар яратган бўламиз.

Биринчидан, сиртқи, махсус сиртқи ҳамда кундузги таълимда таҳсил олаётган терма жамоа аъзолари ҳисобланган талабаларимизга масофавий таълим тизимида умумкасбий ва мутахассислик фанларидан маълумотлар онлайн тарзда етказилиб, уларнинг фаолиятини узлуксиз олиб боришга замин яратилади;

Иккинчидан, талабалар фаолият олиб бораётган спорт мактаби ўқувчиларнинг спорт машғулотларини танаффуссиз олиб бориш имконияти пайдо бўлади.

Мазкур таълимнинг яна бир афзаллик томони, унда ўқиш муддатини талаба ўзи бeлгилайди, яъни талаба ихтиёрий пайтда билим олишни бошлайди, матeриалларни ўқитувчи назоратида ўзлаштиради.

Шунингдек, масофавий таълимнинг ташкилий-иқтисодий афзалликлари ҳам мавжуд бўлиб, масалан, ўқитиш учун талабаларга аудиториялар, ётоқхоналар зарур эмас. Талабаларнинг университетга келиб кетиш вақти, йўл кира, ижара ва бошқа харажатлари тежалишига имкон яратади.

Яна бир муҳим жиҳатни эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Университет спорт йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш таълим муассасаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам кундузги таълим шаклида спортда педагогик маҳоратни ошириш фани таълим жараёнини 60-70 фоизини ташкил этади. Бу энг аввало талабаларнинг спорт йўналишларидан келиб чиқиб, уларда техник, тактик билимларини ошириш сир-асрорларини пухта эгаллашлари учун замин яратади.

Шундан келиб чиқиб кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларнинг масофавий таълимда спортда педагогик маҳорат фанини тўлиқ ўзлаштиришида муаммолар келиб чиқиш мумкин:

- спортчи талабалар амалий машғулотларни мураббий назорати остида олиб бормаслиги;

- мураббий томонидан талабаларнинг машғулот олиб боришидаги хато ва камчиликларини тўғрилаш имкони мавжуд эмаслигида кўришимиз мумкин.

Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида университетда масофавий таълим тизимида ўқитувчи-мураббийлар томонидан ўқув машғулотлар видеотасвирга олинган ҳолда талабаларга онлайн тарзда етказилиб, вазифалар берилмоқда.

Шу билан бирга янги ўқув йили бошида дарсдан кейин спортда педагогик маҳоратни ошириш фанини талабалар тўлиқ ўзлаштиришлари учун мутахассислик кафедралари ҳамда университет спорт клубида қўшимча машғулотлар йўлга қўйиш орқали амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

- Битирувчи курс талабаларининг якуний имтиҳонлари қандай тартибда амалга оширилади?

- Ўқув йилининг бу даврига келиб битирув босқичи талабаларининг назарий ва амалий билимлари пухта ўзлаштирилган бўлиб, ўқув машғулотлари деярли якунланган. Шундан келиб чиқиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (бакалавр битирувчиларга он-лайн тест синовлари, магистратурада он-лайн ҳимоя ва бошқа шаклларда) ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак масофавий таълим жараёни муттасил такомиллаштирилиб борилмоқда. Масофавий таълим билим ва тажрибага эга бўлган ҳар бир шахсга бошқалар билан ўз салоҳиятини бўлишиш учун имкон беради. Бу жараён таълим берувчи ва таълим олувчи учун манфаат келтириши зарур. Шу мақсадда университет Кенгаши аъзолари ва кафедра мудирларининг онлайн видеоконференциялари ўтказилиб, унда бу борадаги илғор тажрибалар кенг оммалаштирилмоқда, айрим муаммолар ечими ҳал этилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг