UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0

24 сен 14:11
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Жиу-житсу устасининг қизи UFC камари учун ҳаракатни бошлади. У нафақат кучли, балки гўзал ҳамдир... + ФОТОГАЛEРEЯ

Теглар :  UFCМаккензи Дерн
Маккензи Дёрн — ҳозирги вақтдаги энг кучли ММА жангчиларидан бири.

27 ёшли жангчи машҳур жиу-житсу устаси Веллингтон Диаснинг қизи ҳисобланади. Шу сабабли ҳам унинг жанг услубида кураш асосий ўринни эгаллайди. Дёрн уч ёшидан бошлаб отаси билан машғулотлар олиб боради. Унинг зарбалари ҳам кучли ва хавфли, лекин ғалабаларининг барчасига оғритиш усули билан ёки очколар ҳисобига кўра эришган. 

Яқинда бўлиб ўтган UFC Fight Night 178 кечасида Маккензи яна бир бор қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб қўйди. Асли бразилиялик бўлган қизалоқ тажрибали Ранда Маркосга қарши жанг қилди. Жангдан аввал канадалик Ранда ўзига юқори баҳо берди ва Маккензини кураш усули билан мағлуб этишга ваъда берди. Аммо... жангнинг биринчи сонияларидан бошлаб Дёрн олға борди ва бирин-кетин кучли зарбалар билан рақибасини «сийлади». Кейин Маккензи хавфли бўлган хай-кик зарбасини йўллади ва зарба тўғри Маркоснинг бошига етиб келди. Шундан сўнг эса 27 ёшли гўзал рақибасини партер ҳолатига солди ва биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасида оғритувчи усул билан ғалаба қозонди.

Жанг якунида эса Маккензи Дёрн рақибасига миннатдорчилик билдириб қўйди. Бу ғалабадан сўнг Маккензининг октагондаги ғалабалари сони тўққизтага етди. Шулардан олтитасини оғритувчи усул билан эришган. Дёрн жанг вақтида рақибларини оёқ зарбаси билан ушлашга ҳаракат қилади ва кейин уларни партерда қийнайди. Бразилиялик спортчи фаолияти давомида фақатгина бир марта Аманда Рибасга имкониятни бой бериб қўйган. Лекин бу мағлубият ҳам унинг фойдасига ишлади. Сабаби мағлубиятдан сўнг Маккензи жисмоний ҳолатига алоҳида ишлашни бошлади ва чидамликни оширди. Дёрннинг фарзандли бўлиши эса унга яна битта плюс олиб келди. Чунки шундан сўнг Маккензи хоним вазн ташлашда умуман қийинчиликка учрамаяпти. Айни вақтда энг енгил вазн тоифасида 14-рақамда сараланган Маккензи Дёрн чемпионлик камари учун ҳаракатни бошлаб юборган. Нима бўлган тақдирда ҳам UFC гўзалига келажакдаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.






Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг