UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

03 июн 10:44
Янгиликлар

Теннис

Жокович "Ролан Гаррос"да 100 та ғалабага эришган дунёнинг иккинчи тирик жони бўлди

Дунёнинг олтинчи ракеткаси Новак Жокович Франция пойтахтида давом этаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг чорак финалига чиқди.

Сербиялик теннис афсонаси 1/8 финалда ATP рейтингида 81-поғонани эгаллаб турган британиялик Кэмерон Норрини 6/2, 6/3, 6/2 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Бу билан теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 6:0 кўринишига келди. 

Икки соату 15 дақиқа давом этган баҳсда Жокович 4, Норри 2 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар 3 га 1 кўринишида Новакда кўпроқ бўлди. Брейклар бўйича табиийки, устунлик ғолиб теннисчи томонида - 7 га 2. 

Жокович "Ролан Гаррос" турнирларида 100 та ғалабага эришган дунёнинг иккинчи теннисчисига айланди. Бу кўрсаткичга биринчи бўлиб "Катта Дубулға" турнирларининг 22 карра ғолиби Рафаэль Надаль эришганди. 

Энди Новак Жокович 1/2 финал чиптаси учун дунёнинг учинчи ракеткаси германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг