UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

25 июн 21:17
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Жокович ва Надаль ўртасида навбатдаги финални кўрамизми? "Уимблдон-2022"ни томоша қилиш учун 10 сабаб

Мавсумнинг учинчи "Улкан Тож" турнири бошланишига оз фурсат қолди.

Мавсумнинг учинчи “Катта Дубулға” турнири анъанавий тарзда июнь ойининг охирги душанбаси – 27 июнда бошланиб, 10 июлга қадар давом этади. 


"Уимблдон-2022" россиялик ва беларуслик теннисчиларсиз ўтади

2022 йилда “Уимблдон” ташкилотчилари қарори билан россиялик ва беларуслик спортчиларнинг дисквалификацияси туфайли бир қатор кучли теннисчилар бу турнирни ўтказиб юборишади. Ҳа, жаҳоннинг биринчи ракеткаси Даниил Медведевни чемпионлик учун давогарлар рўйхатидан албатта топа олмайсиз.

AТР ва WТA ассоциациялари теннисчиларнинг четлатилишига қарши чиқди ва санкциялар қўллади. Бу йил "Уимблдон" ўйинчиларга рейтинг очколарини тақдим этмайди, бу эса иштирокчилар мотивациясига салбий таъсир қилиши мумкин. Аммо теннисчилар шунда ҳам "Улкан Тож" турнири деган ном учун ҳам кураш олиб боришади. 

Рекорд даражадаги мукофот жамғармаси

Бундай шароитда мусобақа ташкилотчилари иштирокчиларга бериладиган мукофотлардан ҳам айирмай, тарихдаги энг юқори мукофот жамғармасини эълон қилишди. 2019 йилда соврин жамғармаси 38 миллион фунт стерлингни ташкил этган бўлса, 2021 йилда коронавирус пандемиясидан кейин бу рақам 35 миллион фунт стерлингга тушди. 2022 йилда у аввалги барча кўрсаткичлардан ошиб кетди - 40,35 миллион фунт стерлинг. Шу билан бирга, биринчи босқич иштирокчилари 50 минг фунт олади, чемпионларнинг ҳар бири эса 2 миллион фунтдан.

Анъаналари ўзгарётган "Уимблдон"

"Уимблдон" "Катта Дубулға"нинг энг қадимги турниридир ва биринчи қуръа ўтган асрдан олдинги асрда - 1877 йилда ўтказилган. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушларидаги танаффуслар ва яқинда юзага келган коронавирус пандемияси ҳисобга олинса, мусобақа 135-маротаба ўтказилмоқда. Кўпгина бошқа мусобақалардан фарқли ўлароқ, "Уимблдон" доимо азалий анъаналарга риоя қилиб келган. Aммо аста-секин уларнинг кўпчилигидан воз кечилмоқда. Хусусан, турнир учун махсус ўт экиш бекор қилинди ва энди у AТР ва WТA регламентига тўлиқ мос тушади. Марказий ва биринчи кортларда томлар пайдо бўлди, ҳал қилувчи ўйинда эса 10 очкогача бўлган тай-брейк жорий этилди. 2022 йилги мавсумдан бошлаб турнир ўртасидаги якшанба куни анъанавий дам олиш куни бўлмайди. Aммо ҳозирча теннисчилардан фақат оқ рангли либосда ўйнаш талаб этилади.

Рекорд эгалари

80-йилларда Уильям Реншоу етти марта "Уимблдон" чемпионлигини қўлга киритди ва узоқ вақт давомида бу рекорд янгиланмайди дея қаралди. Бироқ, XX аср охирида бу ютуқ Пит Сампрас томонидан такрорланди ва 2017 йилда Рожер Федерер саккизинчи бор "Уимблдон" чемпионлини қўлга киритди. У бундай натижага эришган ягона етакчига айланди. Aёллар ўртасида барча даврларнинг рекордчиси Мартина Навратилова бўлиб, тўққизта яккалик баҳсларида ғолиб чиққан. Стеффи Граф ва Серена Уильямс эса еттитадан ғалабага эга.

Серенанинг қайтиши ва рекордга интилиш

Aйтганча, Серена Уильямс "Уимблдон-2021"нинг биринчи босқичида ўзининг сўнгги ўйинини ўтказди ва шундан бери кортга чиқмади. Истбурнда эса америкалик Онс Жабер билан бирга жуфтлик баҳсларида битта учрашув ўтказди. Энди “Уимблдон-2022”да Серена нафақат бир йил ичида биринчи яккалик баҳсини ўтказади, балки 24 та "Катта Дубулға" чемпионлигига эга бўлган афсонавий австралиялик Маргарет Кортга етиб олишга уринади. Уильямсда "Улкан Тож"даги ғалабаларнинг "атиги" 23 таси бор.

Свёнтекни ким тўхтатади?

Агар Серена унвонлар сони бўйича рекорд ўрнатишни хоҳлаётган бўлса, демак, дунёнинг ҳозирги биринчи рақамли теннисчиси Ига Свёнтек ҳам ўзининг фантастик кўрсаткичини оширишга интилади. Гап шундаки, 16 февраль куни Дубайдаги турнирнинг иккинчи давраси доирасида польшалик теннисчи латвиялик Елена Остапенкога ютқазиб қўйди ва шундан сўнг кетма-кет 35 учрашувда ғалаба қозониб, бир вақтнинг ўзида Индиан-Уэллс ва Доҳада бўлиб ўтган мусобақада ғолибликни қўлга киритди. Майами, Штутгарт, Рим ва "Ролан Гаррос" унинг кейинги ғалабалари бўлди. Ига учун кейинги кўрсаткич Мартина Хингиснинг 1997 йилда қайд этган 37 та ғалабали серияси ва 1990 йилда 36 та муваффақиятли ўйин ўтказган Моника Селеснинг натижасидан ўтиб кетишдир. Бу охирги 32 йилдаги энг яхши натижадир. Свёнтек  турнирни "Уимблдон-2022" саралаш босқичини муваффақиятли якунлаган хорватиялик Жана Феттга қарши ўйин билан бошлайди.

Надалда аллақачон мавсумнинг иккита "дубулға"си бор

36 ёшли Рафаэль Надаль "Мавсумий Дубулға"га, яъни бир мавсумда "Катта Дубулға" туркумига кирувчи барча тўртта турнирда ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга. Афсонавий испаниялик теннисчи бу йил меъёрнинг ярмига эришди – у Australian Open ва "Ролан Гаррос" мусобақаларида ғолиб чиқди. Унга тўлиқ тўплам учун "Уимблдон" ва US Open мусобақалари чемпионлиги етишмаяпти. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жокович кетма-кет учта дубулғани қўлга киритган, бироқ тўртинчи баҳснинг финалида россиялик Даниил Медведевга ютқазиб, тарихий натижани қайд этишга бир қадам қолганида тўхтаб қолганди. Aйни дамда Надаль ўз фаолиятидаги "Улкан Тож"даги ғалабалар бўйича рекордчи - 22. Унга фақатгина 20 тадан шундай ғалабага эга бўлган Жокович ва Федерер яқинроқ. Эслатиб ўтамиз, Федерер бу йилги барча турнирларни ўтказиб юбормоқда.

Финал Жокович - Надаль ўртасида бўладими?

Бу йилги турнирни жаҳоннинг биринчи ва иккинчи ракеткалари ўтказиб юборишади. Россиялик Даниил Медведев ва "Ролан Гаррос" ярим финалида жиддий жароҳат олган германиялик Aлександр Зверев мавсумнинг учинчи "Катта Дубулға" турнирида иштирок этмайди. Улар мусобақада қатнашолмаслиги сабабли Жокович биринчи, Надаль эса иккинчи рақам остида сараланди. Шу боис, жаҳон теннисининг икки афсонаси финалгача тўқнаш келмаслиги аниқ. Aммо Жокович-Надаль финалини кутиш мумкинми? Қизиғи шундаки, Новак, "Уимблдон"да кетма-кет сўнгги учта чемпионликни қўлга киритди - 2018, 2019 ва 2021 йилларда. Умуман олганда, сербиялик теннисчи Британияда олтита, Надаль эса иккита совринга (2008, 2010) эга чиққан. Бу икки теннисчи "Уимблдон" финалида 1 маротаба 2011 йилда тўқнаш келган ва ўшанда Новак Рафани 6/4, 6/1, 1/6, 6/3 ҳисобида мағлуб этганди. Орадан 11 йил ўтиб биз яна теннис афсоналарининг чемпионлик учун курашига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Буни албатта вақт кўрсатади. 

Эркаклар қуръасининг жойлашуви

Қуръа якунига кўра кучли 8 талик вакилларининг ўрни шундай тақсимлади: 19 ёшли Карлос Aлькараз (5) Жокович билан бирга чорак финалда тўқнаш келиши мумкин. Чорак финалнинг иккинчи потенциал жуфтлиги Каспер Рууд (3) - Хуберт Гуркач (7) бўлиши мумкин. Пастки қисмда қуйидаги жуфтликлар тўқнаш келиши мумкин: ўтган йилги финалчи Маттео Берреттини (8) - Стефанос Циципас (4), Феликс Оже (6) - Рафаэль Надаль (2). Турнирни Зверев ва Федерердан ташқари, япониялик Кеи Нишикори, Доминик Тим, шунингдек, Себастьян Корда ва Гаэль Монфис ҳам ўтказиб юборади. Уларнинг ўрнини лаки-лузер иштирокчилари эгаллади.


Aёл қуръасининг жойлашуви

Aёллар ўртасидаги энг яхши 8 та теннисчининг ўрни қуйидагича тақсимланди: Ига Свёнтек (1) - Жессика Пегула (8), Паула Бадоса (4) - Каролина Плишкова (6), Даниэль Коллинз (7) - Онс Жабер (3) ва Мария Саккари (5) ) – Aнетт Контавейт (2). 

Эслатиб ўтамиз, россиялик ва беларуслик теннисчилардан ташқари, "Уимблдон"да “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра чемпиони Наоми Осака ва Элина Свитолина турнирда иштирок этмайди.


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг