UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

18 ноя 22:48
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларидаги умумий медалларимиз 70 тадан ошди.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари делегациямизга 4 та медаль тақдим этишди. Рапирачимиз Иляс Молина туркиялик спортчи билан кечган муросасиз финал баҳсида бир очко фарқи билан - 14:15 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медалга эга чиқди.

Ярим финадаги ўзбек дербисида айнан Иляс Молинага ютқазиб қўйган Радмир Семенеев бронза медали билан тақдирланадиган бўлди. Қиличбозликнинг шпага баҳсларида Севара Раҳимова Ислом бирдамлиги ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди. У ҳам финал жангида туркиялик рақибасига ютқазиб қўйди. Яна бир шпагачимиз Шаҳзода Эгамбердиева бронза медали соҳибасига айланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг