UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0

09 ноя 11:11
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович ATP Якуний турниридан "ечилди"

Дунёнинг бешинчи ракеткаси Новак Жокович ATP Якуний турнирида иштирок этмайди.

Бу ҳақда унинг ўзи кеча Афина шаҳрида якунига етган ATP 250 турнирининг финалидан кейин эълон қилди. Новак ушбу турнирнинг бош совринини қўлга киритганди. 

"Туриндаги ATP Якуний турнирида иштирок этишни жуда ҳам хоҳалагандим. Афсуски, жароҳат сабаб узоқ кутилган турнирда қатнаша олмайман. Елкамдаги жароҳат қайта безовта қилмоқда. Финални ҳам жароҳат ва унинг оғриғи билан ўтказдим. Турнир ташкилотчилари ва мухлислардан узр сўрайман. Сизнинг қўллаб-қувватловингиз мен учун жуда ҳам муҳим. Барча иштирокчиларга омад тилайман. Яна кортга қайтишимни сабрсизлик билан кутяпман", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Новак. 

Энди Жоковичнинг ўрнини Туриндаги Якуний ATP турнирида Лоренцо Музетти эгаллайди. Новак кеча Афина турнири финалида айнан италиялик теннисчини мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг