UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0 17:03Онадан сўккан мураббий клубдан ҳайдалди 0 16:42Қиличбозларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида медаллар учун курашишмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 15:46Фабио Уордли учун мажбурий даъвогар эълон қилинди 0 15:24Камару Усман: "Махачев билан жанг мени қўрқитяпти" 0

19 ноя 01:30
Янгиликлар

Спорт курашлари, Қиличбозлик, Енгил атлетика, Паралимпия

Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада)

Ар-Риёдда VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг ўн биринчи кунги баҳслари якунланди.

Ўзбекистонлик спортчилар 18 ноябрь куни ўтказилган беллашувларда 4 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди.


Мусобақада қатнашаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


1:10. Енгил атлетиканинг ўнкураш (кўпкураш) йўналишида иштирок этган йигитларимиз ҳам мусобақани медаль билан тугатишмоқда: Нодир Норбоев олтин, Заҳириддин Шокиров эса кумуш медалга эга чиқди!


23:30. Енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналишида қатнашган Заринахон Носиржонова 61,69 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди. 


23:15. Енгил атлетикачимиздан ОЛТИН!!! Баландликка сакраш йўналишида Амир Нагаев 2,15 метр натижа кўрсатди ва олтин медаль соҳибига айланди!


22:48. Қиличбозимиз Севара Раҳимова финалда туркиялик рақибасига имкониятни бой берди. Яна бир КУМУШ!


22:30. Қиличбозликда яна бир медаль: Ильяс Молина туркиялик рақибига 14:15 ҳисобида аламли тарзда ютқазди. КУМУШ!


22:00. Қиличбозимиз Шаҳзода Эгамбердиева ярим финалда туркиялик рақибасига ютқазди ва бронза медалига сазовор бўлди. 


21:15. Қиличбозликда ўзбекча дерби якунланди. Рапирачи йигитларимиз ўртасидаги баҳсда Ильяс Молина Радмир Семенеевни мағлуб этди ва финалга чиқди. Радмир эса мусобақани бронза медали билан якунлайдиган бўлди.


21:10. ОЛТИННН!!! Енгил атлетиканинг уч хатлаб сакраш дастурида Иброҳим Маҳкамов 16,74 метр натижа билан чемпионлик унвонига сазовор бўлди. 


20:35. -77 кг вазнли юнон-рум курашчимиз Абдулло Алиев бронза учун кечган жангда озарбайжонлик рақибини таслим этди. Яна битта бронза!


20:10. Юнон-рум курашчимиз Айтжан Халмаханов бронза учун кечган жангда қатарлик рақибини мағлуб этди ва совриндорга айланди. 


19:51. ОЛТИНННН!!! Алишер Ғаниев юнон-рум курашида (-60 кг) чемпионликни қўлга киритди. У финалда туркиялик рақибини мағлуб этди.


19:35. 400 метрга югуриш саралашида Жонбиби Ҳукмова 54.99 сония натижа кўрсатди ва афсуски финалга чиқа олмади. 


Юнон-рум курашчиларимизнинг кечки дастурдаги рақиблари: 

-67 кг: Айтжан Халмаханов – Ареф Муҳаммади (Қатар) (бронза)

-77 кг: Абдулло Алиев – Улву Ганизаде (Озарбайжон) (бронза)

-60 кг: Алишер Ғаниев – Эрек Ўзтурк (Туркия) (олтин)


17:00. Соат 19:30 дан бошлаб юнон-рум курашида медаллар учун беллашувлар бошланади. 


16:15. Пара енгил атлетика. Диск улоқтириш баҳсларида Ёрқинбек Одилов 46.26 метр натижа билан иккинчи бўлди ва кумуш медалга эга чиқди. 


16:00. Қиличбоз қизларимиз саралашдаги иштирокларини бошлашди. 


Юнон-рум курашчиларимиз ярим финал жангларини ўтказишди:

77 кг, 1/2 финал. Абдулло Алиев 0:6 Амир Абди (Эрон)

60 кг, 1/2 финал. Алишер Ғаниев 8:0 Али Вафа (Эрон)

67 кг, 1/2 финал. Айтжан Халмаханов 0:9 Саид Леивеси (Эрон)


13:33. Абдулло Алиев (77 кг) ва Айтжан Халмаханов (67 кг) ярим финалга йўл олишди. Алиев бу йўлда афғонистонлик Гул Нурини 11:0, Халмаханов эса Туркия вакили Мустафа Йилдиримни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.


13:18. Юнон-рум курашчиларимиз ҳам мусобақадаги юришини бошлашди. 77 кг вазнли Абдулло Алиев нимчорак финал босқичида Саудия Арабистони вакили Ҳассан Барнавини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Жалгасбай Бердимуратов (87 кг) қирғизистонлик Асан Жанешовга имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, 60 кг вазндаги Алишер Ғаниев чорак финал босқичида озарбайжонлик Ниҳат Маммадлини мусобақадан чиқариб юборди — 3:0.


13:15. Ўнкураш дастурида диск улоқтириш беллашувлари ҳам якунланди. Баҳсларда Заҳриддин Шокиров 44.31 м билан биринчи, Нодир Норбоев эса 42.43 м натижа билан иккинчи бўлди.


12:12. Енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида ўнкураш дастури доирасида 110 м масофага тўсиқлар оша югуриш баҳси якунланди. Унда Нодир Норбоев 14.72 сония билан бир, Заҳриддин Шокиров эса 15:02 сония билан иккинчи натижани қайд этди.


12:09. Рапирачилар Ильяс Молина ва Радмир Семенеев дастлабки баҳсларини ўтказишди. Молина 2 та жангда 2 та ғалаба, Семенеев эса 1 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди.


— — — — — 

Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати: 

ҚИЛИЧБОЗЛИК

11:00. Радмир Семенеев — рапира яккалик, саралаш

11:00. Ильяс Молина — рапира яккалик, саралаш

15:00. Севара Раҳимова — шпага яккалик, саралаш

15:00. Шаҳзода Эгамбердиева — шпага яккалик, саралаш.

ЮНОН-РУМ КУРАШИ

12:00. 77 кг, 1/8 финал. Абдулло Алиев — Барнови Х (Саудия Арабистони)

12:30. 87 кг, 1/8 финал. Жалгасбай Бердимуратов — Жанешов А (Қирғизистон)

12:35. 60 кг, 1/4 финал. Алишер Ғаниев — Мади Л. (Камар ороллари) ёки Маммадли Л. (Озорбайжон)

13:15. 67 кг, 1/4 финал. Айтжан Халмаханов — Вилдирим М. (Туркия).

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

12:00. Нодир Норбоев — (ўнкураш) 110м ғовлар оша югуриш, 1500м, диск улоқтириш, лангар чўпда сакраш, найза улоқтириш

12:00. Заҳриддин Шокиров — (ўнкураш) 110м ғовлар оша югуриш, 1500м, диск улоқтириш, лангар чўпда сакраш, найза улоқтириш

13:25. Жонбиби Ҳукмова — 400 м, саралаш

20:05. Иброҳим Маҳкамов — уч ҳатлаб сакраш, финал

22:00. Нурхон Очилова — 400 м ғовлар оша югуриш, финал

22:05. Амир Нагаев — баландликка сакраш, финал

22:10. Ҳасанбек Рустамжонов — 400 м ғовлар оша югуриш, финал

22:30. Зарина Носиржонова — босқон улоқтириш, финал

22:40. Дилшода Усмонова — 3000 м, финал

23:30. Достон Ражабов — ядро улоқтириш, финал

23:35. Аббосбек Тоштемиров — 400 м, саралаш

00:55. Лайло Аллаберганова — 100 м, саралаш ва финал.

ПАРА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

13:15. Ёрқинбек Одилов — диск улоқтириш F57, финал

13:15. Илхом Турғунов — диск улоқтириш F57, финал.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг