UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

21 окт 08:26
Янгиликлар

Теннис

Жўрабек Каримов Малайзиядаги турнир финалига чиқди

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов Малайзиянинг Кучинг шаҳрида ўтказилаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда муваффақиятли иштирок этяпти.

Бундан бир неча дақиқа аввал ҳамюртимиз соврин жамғармаси 15 000 долларни ташкил қилувчи мусобақанинг яккалик баҳслари ярим финал учрашувида кортга чиқди. Унинг рақиби япониялик Танума Рийота бўлди.

Бир соату 25 дақиқа давом этган баҳсда Жўрабек рақибини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўлланма олди. Каримов кеча чорак финалда турнирнинг учинчи ракеткаси қозоғистонлик Денис Евсеевдан 6:1, 6:1 ҳисобида устун келганди.


Эътиборлиси, Жўрабек Каримов ярим финалгача бўлган барча рақибларини бир хил 6:1, 6:1 ҳисобларида мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Бу сафар бироз анъана бузилди. Танума дунё рейтингида 914, Евсеев 514, Жўрабек эса 1030-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг