UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0

23 авг 08:55
Янгиликлар

Футбол

Жозе Моуринью "Фиорентина"га қарши ўйиндан сўнг Шомуродов ҳақида гапирди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью "Фиорентина" (3:1)га қарши ўйиндан сўнг Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахам ҳақида гапирди.

"Биз етарлича яхши ўйнамаган бўлсак ҳам, қизиқарли ўйин бўлди.

Кимнидир захирада қолдириш осон эмас, аммо Шомуродов чап қанотда ва Абрахам билан жуфтликда ўйнашга қодир. Ҳозирда улардан ҳеч бири мавсумолди тайёргарлигининг бошидан ҳаракат қилганлардек формада эмас, шу сабаб мен ҳужумчи ортида Пеллегрини ишлатишга қарор қилдим.

Шома очиқ ҳудудларда жуда ҳам хавфли, Тэмми эса кўпроқ "қотган" ҳолда ўйнайди, агар у чарчамаганида ҳам, мен бу ўзгаришни (Шомуродовни унинг ўрнига майдонга туширишни) бир неча дақиқадан сўнг қилардим", - дейди Моуринью.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик форвард 69-дақиқада Абрахам ўрнига захирадан тушди ва 10 дақиқадан сўнг Жордан Веретунинг голига ассистентлик қилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг