UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0

01 авг 19:39
Янгиликлар

Таэквондо

Кадетлар терма жамоаси катта мураббийи Собир Назаралиев: "Тошкентдаги Жаҳон чемпионати энг юқори даражада ўтишига шубҳа йўқ"

7-10 август кунлари Тошкентда таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда, 20 нафар спортчи билан иштирок этади. Биз терма жамоа катта мураббийи Собир Назаралиев билан бўлажак мусобақа олдидан суҳбатлашдик. 

- Тошкентда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган спортчилар қайси мусобақа орқали танлаб олинган? 

- Кадетлар терма жамоасини 2018 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати асосида саралаб олганмиз. Ушбу терма жамоа мураббийлар штабида Жасур Бойқўзиев ва Музаффар Тожибоев ҳам фаолият олиб боришмоқда. Тошкентда бўладиган Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик олиб бордик, уч босқичли машғулот жараёнларини ўтказдик. Тайёргарлик жуда яхши бўлди дея оламан. Барча спортчиларимиз мусобақага тайёр. 



- Тайёргарлик жараёнида қандайдир қийинчиликлар бўлдими? 

- Ташкилий жиҳатдан ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Кадетлар терма жамоаси аъзолари асосан 12-14 ёшли спортчилардан иборат. Бундай ёшдаги болаларнинг бўйи тез ўсади. Декабрь ойидаги Ўзбекистон чемпионатидан кейин кўплаб шогирдларимизнинг бўйи ўсди ва ўз-ўзидан вазни ҳам кўпайди. Шу борада бироз қийинчилик бўлди, аммо Жаҳон чемпионатига қадар барча муаммо бартараф этилади. 


- Таркибимиздаги қайси спортчиларда медаллар учун имконият юқори деб ўйлайсиз? 

- Бундай даражадаги мусобақа Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилмоқда. Бежизга ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деб айтишмайди. Таркибимизаги барча спортчида олтин медаль учун имконият бор. Сабаби бугунги кунда шогирдларимиз яхши спорт формасида бўлиб туришибди. Барча спортчилар, шу жумладан терма жамоа мураббийлар штаби энг яхши натижалар қайд этилиши учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.  



- Мусобақага тайёргарликнинг ташкилий томонларига қандай баҳо берасиз? 

- Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбари Шерзод Тошматов бошчилигида Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг ташкилий ишлари олий даражада олиб борилмоқда десам муболаға бўлмайди. Ушбу инсон қанчалик профессионал эканлигини барчамиз биламиз. Ўз вақтида Шерзод Тошматов бошчилигида бокс мусобақалари юқори савияда ўтказилганидан хабардорсиз албатта. Таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳам энг юқори даражада ўтишига шубҳа йўқ. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг