UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди 0 12:13Кайл Снайдер ва Аҳмед Тажудинов ўртасида реванш жанги ўтказилади 0 11:47Canadian Open. Камилла Раҳимова дунёнинг учинчи ракеткасига қарши кортга чиқди 0 11:24Родрининг трансфери "Барселона"га тахминан қанчага тушиши маълум 0 10:59Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Чемпион Синдаров - Прагг партиясида аниқланди 0 10:28Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда 0 09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0 08:49Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди 0 08:03Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди 0 19:56Рамазон Темиров UFC собиқ юлдузига қарши жанг қилади — манба 0 19:17“Ливерпуль” ва ПСЖ Барколя бўйича келиша олмаяпти 0 18:47Брэди Махачев - Гэрри жанги ҳақида: "Бир дарвоза олдидаги футбол" 0 18:13Таркибида 12 та жанги бор UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 17:48"У ўз имиджини бузмоқда". Даррен Тилл Иан Гэррини аёллар ҳақидаги гаплари учун танқид қилди 0

21 дек 09:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усман қайтмоқда, нигериялик "даҳшат" рақибни ҳам эълон қилди

Яримўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Камару Усман тез орада октагонга қайтишини маълум қилди.

Нигериялик аралаш яккакураш устаси австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши жанг ўтказиш истагида эканини очиқлади. Ушбу жангнинг 2025 йил 8 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида ташкил этиладиган UFC 312 турнири доирасида ўтказилиши кутилмоқда. 

"Унинг мен билан жанг қилмоқчи бўлаётганини эшитдим. Жек бир нечта интервьюларида бу ҳақда гапирганини ҳам кўрдим. Мен буни олқишлайман. Агар унинг ўрнини бўлганимда мен ҳам худди шундай йўл тутардим. Дивизиондаги энг катта жангга эга бўлиши учун ҳам у шундай қиляпти. Мен орқали у юқори даражага кўтарилмоқчи. Вазнимиздаги жуда кўп йигитлардан ўтдим. Сен ҳам уларнинг бири бўласан. Фақат биргина муаммо бор - февралга икки ой вақт қолди. Тайёргарлик кўришим учун бу муддат етармикан?", - дея MainEventTV каналига интервью берган Усман.

Маълумот учун, Камару Усман сўнгги жангини 2023 йилнинг октябрь ойида Хамзат Чимаевга қарши ўрта вазн тоифасида ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Ўшанда у қисқа муддатда жангни қабул қилган эди. 

Жек Делла Маддалена эса UFC`да еттита ғалабали серия билан келмоқда. Шу йилнинг март ойида у Гилберт Бернсни учинчи раундда нокаутга учатганди. Айни пайтда Камару Усман яримўрта вазн тоифаси рейтингида учинчи, Жек Делла Маддалена эса тўртинчи ўринни банд этган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг