16 фев 18:29
Янгиликлар
Теннис
Камилла Раҳимова дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова WTA Dubai турниридаги иштирокини якунлади.
У мусобақанинг 1/32 финал босқичи доирасида америкалик Ива Йовичга қарши кортга чиқди.
1 соат, 51 дақиқа давом этган учрашувда 18 яшар Йовичнинг қўли баланд келди 2:1 (6/1, 1/6, 6/1). Энди Ива кейинги босқичда WTA рейтингида 21-ўринни эгаллаб турган нейтрал мақомдаги Диана Шнайдер билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, 24 ёшли Камилла Раҳимова ҳозирда дунё рейтингида 91, Йович эса 20-ўринда қайд этилган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар