UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

23 май 12:25
Янгиликлар

Камилла Раҳимова "Ролан Гаррос" асосий тўр илк даврасидаги рақибасини билиб олди

24 май — 7 июнь кунлари асосий тўр баҳслари ўтказилувчи "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 61 млн 700 минг еврони ташкил этувчи "Ролан Гаррос" турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақанинг асосий тўрида ягона вакиламиз Камилла Раҳимова иштирок этади. У рейтингдаги ўрни бўйича тўғридан-тўғри асосий тўр турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Қолган икки теннис маликамиз - Мария Тимофеева саралашнинг 1/2 финалида, Полина Кудерметова эса финал учрашувида мағлубиятга учради.  

Қуръа натижасига кўра, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада руминиялик Жаклин Кристианга қарши кортга чиқадиган бўлди. Айни пайтда Раҳимова WTA рейтингида 89, Жаклин эса 33-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу учрашув 25 май кунига белгиланган. 

Ушбу жуфтлик ғолиби иккинчи босқичда Захарова - Мухова учрашувида зафар қучган теннисчи билан тўқнаш келади. Эҳтимолий рақиба чехиялик Каролина Мухова мусобақада 10-рақам остида сараланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг