06 май 09:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Канело Жервонта Дэвиснинг сўзларига муносабат билдирди
22 апрель куни Лас-Вегасда Жервонта Дэвис ҳамюрти Райан Гарсияни 7-раундда нокаутга учратган ва шундан сўнг у ўзини "бокснинг янги юзи" деб эълон қилганди.
Суперўрта вазн тоифасида мутлақ чемпион мексикалик Сауль Альварес Дэвисга шошилмасликни маслаҳат бермоқда.
"Дўстгинам, мен ҳали фаолиятимни якунламоқчи эмасман. Бу унчалик ҳам осон иш эмас. Менга Жервонта ёқади, лекин бокснинг юзи бўлиш учун у кўп мухнат қилиши керак" - деди Канело.
Аввалроқ, Канело фаолиятини якунлаганидан сўнг гольф билан шуғулланишини маълум қилганди.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар