29 ноя 08:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Канело уни Бивол билан реванш жангидан қочганликда айблаган журналистга қўпол жавоб қайтарди
Сауль Альварес журналистга салбий жавоб қайтарди.
Иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, мексикалик боксчи Сауль Альварес журналист Девид Файтелсоннинг Лионель Мессини муҳокама қилишни тўхтатиб, бор эътиборини Дмитрий Бивол билан реванш жангига қаратишга ундаган постига очиқчасига жавоб қайтарди.
"Диққатингизни Биволга қаратинг. Нега арзон баҳсларга вақт сарфлаш ўрнига, россиялик боксчи билан реванш жангини ўтказишни хоҳламайсиз? Футболчига таҳдид қилиш менга жуда қўрқоқликдек туюлади", - деб ёзган Фейтелсон ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Сауль Альварес эса бунга қуйидагича жавоб қайтарган:
"Қўрқоқ ҳароми, сен менинг қаршимда турганингда, фаришта бўлиб қоласан".
Ҳавола :
Манба : mma.metaratings.ru
Фикрлар