UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0

17 ноя 15:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Канзасдаги бокс кечаси иштирокчилари тарозига чиқишди, улардан бири 143 кг тош босди

Бизнинг вақт билан эртага тонгда АҚШнинг Канзас шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

DAZN бокс оқшомининг қизиқарли жангларидан бирида америкалик супероғир вазн тоифасидаги боксчи Жаррелл Миллер Богдан Динга қарши рингга кўтарилади. Миллер 143, унинг рақиби 108 кг тош босди. Ғолиб боксчи вақтинчалик WBA-NABA ҳамда вакант бўлиб қолган WBO NABO чемпионлик камарини қўлга киритади. 

Аёллар ўртасида ўрта вазнда WBA ва IBF йўналишлари чемпиони Кларисса Шилдс (72,4 кг) Ханна Рэнкиндан (71,9 кг) ўз камарларини ҳимоя қилади. Ушбу жангда вакант бўлиб қолган WBC чемпионлик камари ҳам ўртага қўйилади. Ушбу камар германиялик Кристин Хаммерга тегишли эди. Хаммерда ҳозир WBO камари бор. 

Аслида эртага Шилдс ва Хаммер мултоқ жаҳон чемпионлиги учун ўзаро жанг ўтказишлари керак эди. Лекин Хаммер тиббий текширув хулосаларига кўра жангда иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Бу жанг энди келаси йилнинг баҳорида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг