12 апр 17:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Рекордчи Жим Миллер UFC’даги 47-жангини ўтказади
Америкалик 42 ёшли тажрибали аралаш яккакураш устасининг жанги Лига раҳбарияти томонидан расман тасдиқланди.
Жим Миллер 9 май куни АҚШнинг Ньюарк шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 328 турнирида 37 яшар ҳамюрти Жаред Гордонга қарши октагонга кўтарилади. Ҳозирда Миллер Андрей Орловскийни тўртта жангга ортда қолдирмоқда.
2021 йилдан бери Жим Миллер кетма-кет иккита жангда мағлуб бўлмаганди. У ўтган йилнинг апрель ойида Чейз Хуперга ҳакамларнинг қарори билан ютқазиб қўйган эди. Жаред Гордон ҳам аввалги жангида мағлуб бўлган, у сентябрь ойида учинчи раундда Раф Гарсияга техник нокаут билан ютқазганди.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар