UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0

04 мар 13:58
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. А сериядаги энг яхши натижамиз 9-ўрин, Қозоғистон 4та медал олди

1-3 март кунлари Австриянинг Зальцбург шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича А серия туркумига кирувчи нуфузли мусобақа бўлиб ўтди.

Зальцбург татамиларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ката ва кумитэ баҳсларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Австриядаги турнир Токио Олимпиадасига муҳим лицензион очко бериши билан аҳамиятли эди. 

Афсуски, бу галги мусобақадан ҳам спортчиларимиз медалсиз қайтишди. Бу сафар терма жамоа мураббийлари турнирга захира спортчиларини олиб боришди. Иккинчи таркиб вакиллари ўзлари учун билдирилган ишончни оқлашмади. 

Зальцбургдаги энг яхши натижамиз - 9-ўрин бўлди. -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жаҳоншоҳ Ибрагимов А Серия мусобақасида 9-ўринни эгаллади. -67 кг вазндаги юртдошимиз Асилбек Мадаминов 13-ўрин билан кифояланди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Қозоғистон терма жамоаси ушбу турнирда 4та медал (1та олтин, 3та бронза)ни қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида Дархан Ассадилов барча рақибларини енгиб, олтин медалга эга чиқди. Бу вазнда бизнинг биринчи рақамли спортчимиз Садриддин Сайматов ҳисобланади. Қайд этиш лозимки, қўшниларимиз мазкур турнирда 32 нафар спортчи билан иштирок этишди.

Турнирда иштирок этган каратэчиларимиз:

-60 кг: Шерзод Раҳимқулов ва Бекзод Туйғунов;

-67 кг: Асилбек Мадаминов ва Акмал Чориев;

-75 кг: Жаҳоншоҳ Ибрагимов;

-84 кг: Абдулазиз Атабаев;

-68 кг: Дилдор Аннадурдиева;

Ката: Ҳамдамжон Шодибеков

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг