UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

24 фев 08:45
Янгиликлар

Дзюдо

Кечаги кун қаҳрамонлари шарафига Дюссельдорфда икки бор Ўзбекистон мадҳияси янгради ФОТОГАЛЕРЕЯ

Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида уч кун давом этган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги куни эркаклар -90, -100, +100, аёллар эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишди. 

Қувонарлиси, -90 ва -100 кг вазн тоифаларида ўзбекистонлик полвонларга тенг келадиган рақиб топилмади. Давлат Бобонов ва Муҳаммадкарим Ҳуррамов барча рақибларидан устун келган ҳолда мусобақанинг олтин медалини қўлга киритишди. Бу икки дзюдочимиз шарафига олмон заминида Ўзбекистон мадҳияси янгради. 

Қуйида кечаги кун қаҳрамонлари билан танишинг:

Аёллар 

-78 кг вазн тоифаси

1. Шори Хамада (Япония)

2. Майра Агуиар (Бразилия)

3. Фанни Эстелле Посвите (Франция)

3. Анна Мария Вагнер (Германия)


+78 кг вазн тоифаси

1. Сара Асахина (Япония)

2. Ирина Киндзерска (Озарбайжон)

3. Ванесса Атангана Мбалла (Камерун)

3. Идалис Ортиз (Куба)


Эркаклар 

-90 кг вазн тоифаси

1. Давлат БОБОНОВ (Ўзбекистон)

2. Куэджау Нхабали (Украина)

3. Бека Гвиниашвили (Грузия)

3. Шоичиро Мукаи (Япония)

-100 кг вазн тоифаси

1. Муҳаммадкарим ҲУРРАМОВ (Ўзбекистон)

2. Элмар Гасимов (Озарбайжон)

3. Миклос Кирженикс (Венгрия)

3. Зелим Коцоев (Озарбайжон) 

+100 кг вазн тоифаси

1. Гурам Тушишвили (Грузия)

2. Йоханнес Фрей (Германия)

3. Мин Жонг Ким (Жанубий Корея)

3. Рафаэль Сильва (Бразилия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг