UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

11 окт 19:24
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

"Кетма-кет иккинчи Осиё ўйинларидирки, Ўзбекистондан ортда қолмоқдамиз". Қозоғистонда Осиё ўйинларидаги муваффақиятсизлик сабаблари айтилди

Спортимиз қозоқ спортидан кучлими?

Қозоғистон МОҚ собиқ вице-президенти, генерал Павел Новиков Қозоғистон спорт делегацияси Ханчжоуда бўлиб ўтган XIX ёзги Осиё ўйинларида муваффақиятсиз иштирок этганининг 4 та сабабини санаб ўтди. 

1. Аниқ мақсадларнинг йўқлиги 

Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан мамлакат спорт раҳбарияти делегациямиз олдига аниқ мақсадлар қўйганини эшитмаганман. Бўлажак ғалабалар ва ноаниқ ваъдалар ҳақида фақат умумий гаплар бор эди. Яъни Қозоғистон Республикаси терма жамоасида аниқ мақсадлар йўқ. Мақсад - муваффақиятли чиқиш, восита эса тажрибали мутахассислар ёрдамида спортчиларни тайёрлашдир. Бу иккиси биргаликда натижа беради. Хитойда ўтказилган турнирда бу тандем ишламади. Малакали мутахассислар ҳозир қаердан келади? Ўз ишининг моҳирлари айни дам ишсиз. Бошқалари эса яхшироқ ҳаёт излаб, хориж мамлакатларига кетишган. Биз ёш авлодни тайёрлашга улгурмадик. 


2. Спорт федерациялари раҳбариятининг нолойиқлиги 

Ҳозирда маҳаллий спорт федерацияларини бошқараётган кўплаб менежерларни ҳатто танимайман. Баъзилари бизнесдан, бошқалари давлат идораларидан келган. Яна бошқалари бўлса коррупция жиноятлари учун жазони ўташга кетган. Бир томондан, ўз соҳасидаги мутахассислар сонини ҳисоблашингиз мумкин. Айни пайт қозоқ спортида қанча муаммо бор? Улар саноқсиз. Мамлакатда спортни ривожлантириш учун давлат томонидан катта маблағлар ажратилмоқда. Тахминан 10 йил олдин биз бундай сумммаларни орзу қилардик. Энди пул кўп, лекин у қаёққа кетяпти? 


3. Янги спорт турларининг суст ривожланиши

2023 йилги Осиё ўйинлари дастурига анчагина спорт турлари киритилди (15 та). Қозоғистон атиги 5 та йўналиш бўйича иштироқ этди. Энг қизиғи, уларнинг ҳеч биридан медаль юта олмадик. Гап шундаки, Осиё бир жойда турмайди, Япония, Хитой, Жанубий Кореяда спорт жадал тарзда ривожланмоқда. Бундан ташқари, баъзи янги спорт турлари Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Сўз брейкданс, қояга чиқиш ва скейтбординг ҳақида бормоқда. Биз “янги тўлқин”га ўтишга ҳаракат қилишимиз керак, лекин бунинг ўрнига биз вақтни белгилашда давом этяпмиз. 


4. Ғолиблик психологиясининг йўқлиги 

Бундан 10 йил муқаддам қозоғистонликлар спорт бўйича Марказий Осиё минтақасида яққол етакчи эканлигимизни англаб, Осиё ўйинларига кетар эди. Бу мени рағбатлантирарди ва айтилмаган номга муносиб яшашга мажбур қиларди. Спортчиларимиз ўзбекистонлик спортчиларни мағлуб этишга ҳаракат қилиб, буни уддалашар эди. Мана кетма-кет иккинчи Осиё ўйинларидирки, медаллар жамғариш рейтингида биз Ўзбекистон терма жамоасидан ортда қоляпмиз. Қўшниларимиз соғлом рақобатда биздан устун келишмоқда. Улар камчиликларни бартараф этиб, тўғри хулосалар чиқармоқда. Агар раҳбариятимизнинг жасорати етса, биз хатолар устида ишлашимиз керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг