UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

27 авг 10:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кевин Холланд UFC`да миллионер жангчи эканлигини рад этди

Дана Уайтнинг сўзларига кўра, UFC`да Contender Series шоуси орқали лигага келган ва бирор марта ҳам чемпионлик камари учун жанг қилмасдан 11 миллион доллардан ортиқ даромад топган жангчи бор.

Барча белгилар бу Кевин Холланд эканлигини кўрсатмоқда, бироқ америкалик спортчи гап айнан у ҳақида кетаётганини қатъиян рад этмоқда.

2018 йилда UFC`даги дебютидан бери Холланд 29 та жанг ўтказди, ўн марта 50 000 долларлик турнир бонусларини қўлга киритди. Охирги эълон қилинган гонорар маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январь ойида у Рене де Риддерга қарши жангда (биринчи раундда бўғиш усули билан мағлуб бўлган) 250 000 доллар ишлаб олган.

Агар бунга ҳомийлик даромадларини, шунингдек, лига алоҳида тўлайдиган қисқа муддатли огоҳлантириш билан ўтказилган тез-тез жангларни қўшадиган бўлсак, америкалик жангчи Уайт назарда тутган ягона номзоддек кўринади. Бироқ Холланд ўзининг миллионер эканлигини тан олишга тайёр эмас.

"Мен эндигина уйғондим ва ҳаммангизга шуни айтмоқчиманки: бу жангчи — мен эмасман! Бу сафсатага қулоқ солманг. Босс бошқа биров ҳақида гапирмоқда. Қанийди, гап мен ҳақимда кетаётган бўлса эди", — деб ёзди Холланд ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Агар гап чемпионлик камари учун жанг қилган спортчи ҳақида кетганида эди, Contender Series орқали ўтган Жамал Хилл, Шон О`Мэлли, Карлос Ульберг ва Жек Делла Маддалена номлари тилга олиниши мумкин эди. Бироқ Уайт айнан чемпионлик учун курашмаган жангчини назарда тутганини таъкидлади. Шунга қарамай, бу жангчи барибир Кевин Холланд бўлиш эҳтимоли юқори, шунчаки у ўз молиявий аҳволи оммавий муҳокама қилинишини истамаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг