UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Уайлдер Жошуа билан жанг қилиш учун WВC элиминатор жангидан воз кечишга тайёрми? 0 15:20Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги нуфузли мусобақада иштирок этади 0 14:57Эрон — АҚШ! Учинчи турнинг энг шиддатли баҳси учун превью 0 14:35АТF+Оpen FC. Шариф Кушаев чемпионлик камарини ҳимоя қилади + ПОСТEР 0 14:14Макгрегор 2023 йилнинг ёзигача октагонга қайта олмайди. Нега? 0 13:53ПОСТЕР. Жасур Мирзамуҳаммедовнинг Омар Конега қарши жангига тўрт кун қолди 0 13:32Эронлик мухлисаларнинг фикрича, уларни Қатарда махсус хизматлар кузатишмоқда 0 13:11Собиқ жаҳон чемпиони Бивол ва Канело ўртасидаги реванш жангида ким ғалаба қозонишини айтди 0 12:48"Ҳумо" сардори Игорь Игнатушкин Про-Лигада "Ҳафта ўйинчиси" деб топилди 0 12:24ВИДEО: Чимаев спарринг пайтида Мэгнини бўғиб қўйди 0 12:02ЖЧ-2022. Бугун старт оладиган 3-тур тақвими билан танишинг 0 11:40Диллиан Уайт Тайсон - Чисора жангида кимга мухлислик қилишини айтди 0 11:18Сакен Полатов: "Қозоғистонлик боксчилар билан бўлиб ўтган принципиал қарама-қаршилик финалга ўзгача драматик тус берди" 0 10:53Боб Арум Top Rank компаниясини сотишга тайёрми? Машҳур промоутер бунга жавоб берди 0 10:30Португалия ва Уругвай баҳсида майдонга югуриб тушган мухлис тушди. Бу у билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас 0

10 июл 13:01
Янгиликлар

Теннис

Киргиос "Катта тўртлик" ҳукмронлигига чек қўя оладими ёки Жокович еттинчи чемпионликни тантана қиладими? Финал учун ПРЕВЬЮ

Бугун ўз тарихида 135-бор ўтказилаётган "Уимблдон" турнири ўз ниҳоясига етади.

Июль ойининг иккинчи якшанбасида теннис жамоатчилиги эътибори "Уимблдон"даги эркаклар ўртасидаги яккалик финалига қаратилади. 

Турнирнинг асосий фаворити Новак Жокович еттинчи чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қилса, асосий сенсациялардан бири Ник Киргиос фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" бош соврини учун кураш олиб боради. 

Новак Жокович. Финалга йўл

Биринчи давра: Новак Жокович - Сун-Ву Квон - 6/3, 3/6, 6/3, 6/4

Иккинчи давра: Новак Жокович - Танаси Коккинакис - 6/1, 6/4, 6/2

Учинчи давра: Новак Жокович - Миомир Кечманович - 6/0, 6/3, 6/4

Тўртинчи давра: Новак Жокович - Тим Ван Рийтховен - 6/2, 4/6, 6/1, 6/2

Чорак финал: Новак Жокович - Янник Синнер - 5/7, 2/6, 6/3, 6/2, 6/2

Ярим финал: Новак Жокович - Кэмерон Норри - 2/6, 6/3, 6/2, 6/4

Финал йўлида Жокович уч сетдан иборат иккита учрашувда ғалаба қозонди. Унинг тенниси идеалдан анча узоқ эди ва бу айниқса сўнгги икки учрашувда - Янник Синнер ва Кэмерон Норри билан бўлган учрашувларда сезилди. Аммо италиялик ҳам, британиялик ҳам бундай машҳур рақибини мағлуб этишга тайёр эмас эди. Новак ҳам ақлан ҳам жисмонан жуда кучли, бу унга бундай учрашувларда тизгинни ўз фойдасига буриш имконини беради. Ва у Синнер ва Норридан яхшироқ теннис ўйнашга қодир эканлигини инкор этиб бўлмайди.


Ник Киргиос. Финалга йўл

Биринчи давра: Ник Киргиос - Пол Жабб - 3/6, 6/1, 7/5, 6/7(3), 7/5

Иккинчи давра: Ник Киргиос - Филип Крайинович - 6/2, 6/3, 6/1

Учинчи давра: Ник Киргиос - Стефанос Циципас - 6/7(2), 6/4, 6/3, 7/6(7)

Тўртинчи давра: Ник Киргиос - Брэндон Накашима - 4/6, 6/4, 7/6(2), 3/6, 6/2

Чорак финал: Ник Киргиос - Кристиан Гарин - 6/4, 6/3, 7/6(5)

Ярим финал: Ник Киргиос - Рафаэль Надаль - ўтказилмади.

Ўтган ой Киргиос уни Лондондаги мусобақанинг яширин фаворитларидан бири деб ҳисоблашга асос берди. Бироқ, турнирнинг икки карра чемпиони Рафаэль Надаль, ўтган йилги финалчи Маттео Берреттини ва яна бир нечта фаворит ўйинчиларнинг майсада майдонга тушиши австралияликнинг юқори натижага эришиш имкониятларини кескин пасайтирди. Бироқ, кейинчалик унинг учун ҳамма нарса жуда яхши бўлди. Берреттини ва Марин Чилич коронавирус туфайли турнирни эрта тарк этишди, Феликс Оже мусобақани бошидаёқ якунлади, Надаль эса чорак финалда Тейлор Фрицни мағлуб этган бўлсада, жароҳатини жиддий равишда кучайтирди. Шу тариқа, Стефанос Циципас Никнинг Топ-30ликдаги ягона кучли рақибига айланди. 23 ёшли грецияликни эса учинчи даврада турнирга руҳан тайёр эмаслиги унинг натижасига катта таъсир қилди. Шунга қарамай, биз ажойиб теннис кўрсатган Киргиоснинг ўзини алоҳида эътироф этишимиз керак.

Қизиғи шундаки, Ник учун энг қийини - имкониятлари энг кам баҳоланган теннисчилар Пол Жабб ва Брэндон Накашима билан бўлган ўйинлар бўлди. Аммо бу австралияликни финалга қадар етиб келишига қаршилик қилолмади.


Ўзаро учрашувлар тарихи

Жокович ва Киргиоснинг йўллари фақат 2017 йилда кесишган - иккала учрашувда ҳам Киргиос ғалаба қозонган. Аввалига Ник Акапулькодаги турнирнинг чорак финалида икки сетлик ғалабани қўлга киритди, сўнгра Индиан-Уэллс "Мастерс"нинг тўртинчи даврасида аввалги муваффақиятини такрорлади. Новак ўшанда фаолиятидаги энг ёмон мавсумлардан бирини ўтказганини ҳисобга олсак, бу ажабланарли эмас.


Финал учун тахмин

Киргиоснинг ғалабаси жуда рамзий бўлиши мумкин. Гап шундаки, Ник "Катта тўртлик"нинг "Уимблдон"даги 19 йиллик ҳукмронлигини тўхтатиши мумкин. 2003 йилда Рожер Федерернинг биринчи унвонидан сўнг, швейцарияликнинг ўзи ёки Жокович-Надаль-Маррей триосидан бири доимо ғалаба қозонган. Ушбу давр бошланишидан олдин яъни 20 йил олдин ўз ғалабасини нишонлаган охирги теннисчи Киргиоснинг ватандоши Ллейтон Хюитт эди. Бугун Киргиос 19 йилдан буён давом этаётган анъанага чек қўйиши, ўша пайтда бошланган серияни якунлаши мумкин.

"Катта тўртлик" ҳукмронлигини тарғиб қилганлар фақат битта натижадан хурсанд бўлишади. Новакнинг ғалабаси "Катта Дубулға" турнирларида энг кўп совринлар учун курашга интрига қўшади. Агар у бугун чемпионликни қўлга киритса, Надалга бир титул масофасидан (21 дан 22 гача) яқинлашади. Бундан ташқари, бу ҳолатда сербиялик теннисчи ўзининг "Уимблдон" турниридаги еттинчи (рекордчи Федерердан битта кам) ва кетма-кет тўртинчи (2003-07 йилги мавсумдаги Федерердан битта кам) унвонига эга чиқиши мумкин.

Жокович томонида катта тажриба, психологик ва жисмоний барқарорлик, тактик устунлик бор. Албатта, Киргиос ҳам кучли зарбалар ва рақибни ҳар қандай дақиқада ўз ҳаракатлари билан ҳайратда қолдириш қобилиятига эга. Аммо Новак бунга тайёр бўлиши керак.

Ва шунга қарамай, австралияликда, албатта, имконият бор. Ғалаба қозониш учун у ўйинни яхши бошлаб олиши керак. Агар Жокович 1/4 финал ва 1/2 финалдан кейин хатолари устида ишламаган бўлса, у ҳолда Новак биринчи ва ҳатто иккинчи сетни ҳам бой бериши мумкин. Учинчисида эса Новак албатта яхшиланади ва Киргиос жиддий қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Шу билан бирга, Ник энди финалга чиқиш ҳаяжонини яширмайди. Бу, эҳтимол, у асабларга дош беролмайдиган сценарийдир. Бу ҳис-туйғуларнинг ҳаракатларга кўчишига, тажовузкорликнинг намоён бўлишига олиб келиши мумкин. Демак, Киргиос Жоковичнинг вазифасини анча осонлаштиради.

Аммо биз учрашувдан энг оддий сюжет эмас, балки қизиқарли кураш кутамиз.

Бу теннисчилар ўртасида яна бир жиҳат борки, бу ҳам бугунги ўйин интригасини таъминласа ажаб эмас. Кириос ва Жокович ўртасида ёмон муносабатлар шаклланган. Сўнгги бир неча йил давомида улар умуман алоқада бўлишмади ва Новак ҳатто Ник ҳақидаги саволларга жавоб беришга тўғри келганида, унинг исмини айтмасди.

Киргиос уларнинг орасидаги бундай муносабатда ҳатто ОАВни айблаган. Бироқ, Киргиоснинг беқарорлиги ҳаммага маълум.

2018 йил бошидаги кўргазмали турнирида: "Мен учун у қанча "Катта Дубулға"га эга бўлмасин, ҳеч қачон энг зўри бўла олмайди. Мен у билан икки марта ўйнадим ва иккаласида ҳам ғалаба қозондим. Мени кечиринг, лекин агар мени мағлуб эта олмасангиз, қандай қилиб барча замонларнинг энг яхшисисиз?"-деди Киргиос. Олти ойдан сўнг теннисчилар ярашганга ўхшарди, аммо орадан бироз вақт ўтганидан сўнг австралиялик теннисчи Новакни яна танқид қилди. 

Аммо шу йилнинг бошида Австралияда Жокович билан боғлиқ можаролар бошланганида Киргиос биринчилардан бўлиб уни қўллаб-қувватлади. Умуман олганда уларниг муносабатлари яхшилангандек ҳам кўринади. 

Ҳўш бугун Киргиос янги тарих ярата оладими ёки Новак 21-"Катта Дубулға"га эга чиқадими? Буни ўзингиз Тошкент вақти билан 18:00 да бошланадиган финал учрашувини кўриб гувоҳи бўлинг.

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг