27 мар 09:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кличконинг собиқ рақиби коронавирусга чалинди, унинг аҳволи оғир
Супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлик камари учун даъвогар Деррик Жефферсон коронавирусга чалинди.
Америкалик 52 ёшли боксчи Мичиган штатидаги касалхоналарнинг бирига жойлаштирилган. Айни пайтда Жефферсон енгил кома ҳолатида бўлиб, уни сунъий нафас олдириш ускунасига улаб қўйишган. Боксчининг қариндошлари Деррикнинг саломатлиги секин-аста яхшиланиб бораётганини айтишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Деррик Жефферсон 2001 йилда WBO чемпиони Владимир Кличкога қарши жангда рингга кўтарилганди. Ўшанда украиналик жаҳон чемпиони америкалик боксчи иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди.
Ҳавола :
Фикрлар