UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Ўзбекистон 7 нафар боксчи билан Жаҳон кубоги финалига етиб келди 0 18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..." 0 16:56Мбаппе шарафига номланган тилла балиқ ЖЧнинг 10 та ўйини ғолибини топди 0 16:24Разамбек Жамаловнинг RAF Лигасидаги илк рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 15:50Мейвезер - Замбидис жанги барбод бўлиш хавфи остида қолди 0 15:19Махачевдан умид қилган Пратес кейинги жанг учун шартнома олди 0 14:48Монтелла Туркиянинг ЖЧ-2026`дан чиқиб кетгани ҳақида: "Мамлакатнинг умидлари катта эди – афсусдаман" 0 14:22Руслан Чагаев Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги дебютига муносабат билдирди 0 13:53Спорт миллатни улуғлайди. Олимпия умидлари орамизда 0 13:20Турки Ал аш-Шайх "бокс инқилоби"ни режалаштирмоқда 0 12:46Португалияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:08Жаҳон кубогининг 1/2 финалига энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан етиб келди! 0 11:34Асосий тўқнашуви Темировнинг вазнидаги даъвогарлик жанги бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0

23 дек 13:42
Янгиликлар

Токио-2020

Кўчирилган Токио Олимпиадаси харажатлари 16 млрд.долларга етмоқда

Коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга кўчирилган Токио Олимпиадасининг Ташкилий қўмитаси Ўйинлар учун умумий харажатлар 1,64 триллион йенани (15,9 миллиард доллар) ташкил этишини маълум қилди.

Аввал бошда эса бу харажатлар 1,35 триллион йена бўлиши режаланган эди.

“Токио-2020” Олимпиадасининг харажатлари 294 миллиард йенага (2,84 миллиард долларга) ортди. Бу, жумладан Ўйинлар объектларини жиҳозлаш, Олимпия шаҳарчасига хизмат кўрсатиш ва спорт жиҳозларини сақлаш харажатларининг ортиши ҳисобига бўлди. 96 миллиард йена (тахминан 1 миллиард доллар) эса 2021 йилда Олимпиада пайтида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун сарфланади.

Ўйинлар умумий харажатларининг 721 миллиард йенасини (деярли 7 миллиард доллар) Ташкилий қўмита ўз зиммасига олади, Токио муниципалитети харажатларнинг 702 миллиард йенасини (деярли 6,8 миллиард доллар), Япония ҳукумати – 221 миллиард йенасини (2 миллиард доллар) тўлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг