UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

15 дек 11:59
Янгиликлар

Дзюдо

“Кодакан”да йил беллашуви ўтказилди

Теглар :  ДзюдоЯпония
Дзюдо мухлисларининг эътибори Токио шаҳридаги “Кодокан” дзюдо институтига қаратилди.

Боиси ушбу мажмуада Япония терма жамоасининг Токио Олимпиадасида -66 кг вазн тоифасида иштирок этадиган вакили аниқлаб олинди.

Беллашувда 2017 ва 2018 йиллардаги жаҳон чемпиони Хифуми Абэ ҳамда 2019 йилги чемпион Жоширо Маруяма иштирок этишди. Кутилганидек, баҳс ғолиби асосий дақиқада аниқланмади. Ғолиб нақд 24 дақиқа давом этган курашдан сўнг маълум бўлди. Абэ ушбу дақиқада ўнг оёғи ёрдамида чалиш усули билан ҳужумга ўтди ва бу якунда унинг ғалабасини таъминлади.

Таъкидлаш жоиз, улар 2019 йил Токиодаги дунё биринчилигининг ярим финалида ҳам тўқнаш келишган ва унда Моруяманинг қўли баланд келган эди. Яна бир қизиқ жиҳат, Хифуми шу пайтгача ўзбек дзюдочилари билан бир бор тўқнаш келган. 2015 йил Тошкентда ўтган Гран-прида Достонжон Холиқулов ушбу япониялик дзюдочига мағлуб бўлган.

Умуман олганда, бунгача ҳар икки дзюдочининг халқаро майдондаги ўзаро қарама қаршилиги 2:2 кўринишида эди. Ушбу курашдан сўнг дзюдо оламида “Dream team” номини олган терма жамоанинг Токио Олимпиадасида курашадиган тўлиқ таркиби маълум бўлди. Яна бир аҳамиятли жиҳати, таркибда аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифасида Хифуменинг синглиси Юта Абэни ҳам учратиш мумкин. 

Япония жамоасининг Олимпиадада курашувчи таркиби эса қуйидагича кўриниш олди:

Эркаклар:

-60 кг: Наохиа Такато

-66 кг: Хифуми Абэ

-73 кг: Шохеи Оно

-81 кг: Таканори Нагаэ

-90 кг: Шоичиро Мукаи

-100 кг: Аарон Вольф

+100 кг: Хисаёши Харасава


Аёллар:

-48 кг: Фуна Тонаки

-52 кг: Юта Абэ

-57 кг: Цукаса Ёшида

-63 кг: Мику Таширо

-70 кг: Чизуру Араи

-78 кг: Шори Хамада

+78 кг: Акира Сонэ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг