UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Жавоҳир Синдаров: "Энди бемалол Counter-Strike ўйнасам бўлади" 0 20:55Эшитдик-да! Самвел Бабаян истеъфога чиқди 0 20:12"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Накамура билан дуранг ўйнади 0 19:58Таэквондо. Тошкентдаги Жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритдик 0 18:03Илия Топурия: "Пимблетт Гетжига ютқазганига ҳайрон бўлдим. У билан жангга тайёрланаётгандим" 0 17:00Рекордчи Жим Миллер UFC’даги 47-жангини ўтказади 0 16:39АПЛ клуби Нойерни нишонга олди 0 16:18Энтони Жошуа Фьюри билан эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 15:57Мераб Двалишвили йил охиригача иккита жанг ўтказади 0 15:36Тайсон Фьюри 2023 йилдан кейинги илк ғалабасини қўлга киритди 0 15:15Аёл мутахассис Бундеслига клубига бош мураббий бўлди 0 14:54Оқ уйдаги UFC турнири кардига Дональд Трамп ташаббуси билан яна бир жанг қўшилди 0 14:33Султонов рейтингда ўзидан 224 поғона юқоридаги рақибни таслим этди 0 14:12Жалоловда кумуш, Поёновда бронза, Жамалов эса медалсиз қолди 0 13:51Артета "Борнмут"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин "Арсенал" мухлисларига мурожаат қилди 0

12 янв 10:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Колби Ковингтон ўрта вазнга ўтмоқда

RAF 5 кураш турнирида Люк Рокхолд устидан иродали ғалабага эришган Колби Ковингтон жаҳоннинг энг кучли лигасидаги навбатдаги жангини ўрта вазнда ўтказишни режалаштирмоқда.

"Мен ўзимни янги вазн тоифасида синаб кўрмоқчи эдим ва эҳтимол, навбатдаги жангимда мени ўрта вазнда кўрасиз - бу дивизионда шов-шувли жанглар кўпроқ. Ярим ўрта дивизион ҳолдан тойди, энди у ерда юлдузлар йўқ. Ярим ўрта вазн тоифасида кўриш мумкин бўлган ягона юлдузлар - агар улар ўз бошларига қаттиқ зарба беришса. Ҳа, мен учун кейинги қадам ўрта вазн деб ўйлайман. Менга катта жанглар керак - нотаниш янгилар билан жанг қилишни хоҳламайман. Мен катта жанглар ўтказишни ва катта бизнес қилишни истайман", - деди америкалик The Schmo нашрига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, у Оқ уйдаги UFC турнирида унга октагонни бўлишишни таклиф қилган Бо Никалга қарши жангга қизиқиш билдирмаяпти.

"Бо Никал - заиф! У мен кетказган вақтимга арзимайди. У Йоэль Ромерога қарши биринчи жангдаёқ рақиби озгина кўпроқ вазнга эга бўлгани учун рингга чиқмаган ва жангдан қочган. Мен учун жуда кўп катта исмлар бор. Эҳтимол, собиқ чемпион Роберт Уиттакердир. Балки Шон Стрикленд келгуси жангини қандай ўтказишини кўрармиз. Шубҳасиз, ўрта вазнда ярим ўрта дивизионга қараганда қизиқарли жанглар анча кўп. Ярим ўрта вазн - бу менинг вақтимга арзимайдиган но-неймлар тўплами", - дея қарорини тушунтирди Ковингтон.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг