UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

07 авг 15:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор Махачев — Гэрри жангига ўз тахминини айтди

Енгил ва ярим енгил вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўз ватандоши Йен Мачадо Гэррининг Ислам Махачевга қарши чемпионлик жангидаги имкониятларини баҳолади.

Ирландиялик 38 ёшли аралаш яккакураш устасининг фикрича, Мачадо Ислам устидан ғалаба қозонади. Ушбу жанг 16 август тонгида АҚШнинг Филадельфиясида бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирининг асосий воқеаси бўлади.

"Бу йигит ҳақиқий истеъдод эгаси ва мен Йен чемпион бўлишига ишонаман", — деб ёзди Макгрегор ижтимоий тармоқдаги Гэрри билан бўлган интервью остидаги изоҳларда.

Айни дамда Махачев UFC`да 16 та ғалабали серия қайд этмоқда. Ислам ҳисобида жами 28 та ғалаба ва битта мағлубият бор. Россиялик спортчи Нью-Йоркдаги UFC 322 турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида австралиялик Жек Делла Маддалена билан тўқнаш келган эди. Жангда UFC`нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камари тикилган бўлиб, у ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Махачевнинг ғалабаси билан якунланганди.

Йен Гэрри эса ўтган йилнинг 22 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтган сўнгги жангида асли фаластинлик Белал Муҳаммадни очколар ҳисобига кўра таслим этган эди. Ирландиялик жангчининг профессионал рекордида 17 та ғалаба (шундан саккизтаси муддатидан олдин) ва битта мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг