13 июл 16:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор Макгрегор: "Шайтон юзимга тик қараб тургандай"
Ирландиялик UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор фаолиятидаги кетма-кет учинчи мағлубиятидан кейин мухлисларга аҳволи ҳақида маълумот берди.
"Мен бу жангга тўлиқ тайёр эдим. Рўй берган воқеага ҳалигача ишона олмаяпман. Жангга яхши формада чиқмаганим ҳақидаги гаплар мутлақо асоссиз. Мен хотиржам, тайёр ва ўзимга ишонган ҳолда октагонга чиққанман. Юз берган воқеадан ҳали ҳам шокдаман. Гўёки шайтон шу ернинг ўзида юзимга тик қараб тургандай. Эртага черковга бораман. Майли, бу синовдан ҳам ўтаман. Ҳеч қачон таслим бўлмайман. Албатта, яна қайта қайтаман", деб ёзган Макгрегор ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, Конор 12 июль тонгида бўлиб ўтган UFC 329 турнирининг марказий жангида Макс Холлоуэйга қарши октагонга чиқиб, биринчи раунддаёқ жароҳат олгани боис, техник ғалаба рақибига берилган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар