29 ноя 09:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор Макгрегорни ярим йилга маҳрум қилишди
Аралаш қоидалар бўйича икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўз айбига иқрор бўлди.
Ирландиялик спортчи тезликни оширгани учун олти ойга автомобиль бошқаришдан маҳрум қилинди. Макгрегор уловни 153 километр соат тезлигида бошқарган.
Ўша йўл участкасида рухсат этилган тезлик эса 100 км/соат бўлган. Макгрегор ўз айбини тан олди ва 1000 евро жарима тўлади. Шунингдек, олти ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди.
Ҳавола :
Фикрлар