UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0

23 окт 16:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Хабибдан учралган мағлубият ҳақида: "Барчаси ҳаққоний бўлди"

UFC жангчиси Конор МакГрегор Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Olamsport.com сайти спортчи ўз ижтимоий тармоғида қолдирган хабарининг ўзбекча талқинини эътиборингизга ҳавола этади. 


"Спорт нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, биринчи раундда у ғалаба қозонди. Тўғри, у аниқ зарбалар бера олгани йўқ. Лекин, барибир менга қараганда яхшироқ кўринди. Жанг томонлама олиб қарасак мен биринчи раундда ютдим. Зарбаларим ўз манзили томон етиб борди. Рақиб деярли бутун раунд давомида "сетка" олдида мени оёқлари билан қисиб олди.

Иккинчи раунд. У мендан қочиб юрди. Аммо, кейин ўнг томондан зарба берди ва бу раундни ўзгартириб юборди. Жанг боришига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бу жуда яхши зарба бўлганди.

Мен зарба ўтказиб юборганимдан сўнг яна қайтишга ҳаракат қилдим. Аммо, у мени "ўчириб қўйди". Бу спорт ва у ақлли қарор қабул қилди. Бу орқали рақиб ташаббусга эга бўлди. Ажойиб иш.

Бу мен учун дарс бўлди.

Учинчи раунд. Мен фаолиятимдаги энг ёмон раунддан сўнг қайтдим ва уни ортда қолдирдим. Яна олдинга боряпман, уни таслим этмоқчиман ва жанг қилишга тайёрман.

Тўртинчи раунд. Мен ўз савиямга мос равишда тиклана олмадим. Бу менинг хатоим.

Баъзи вазиятларда менинг қўлим баланд келди. Кейин ташаббус яна у томонга ўта бошлади. Мен ёмон позицияга тушиб қолдим - раунд тугашига эса яна уч дақиқа вақт бор эди. Позициямни қайтариб олиш учун ҳаракат қиляпман. Сўнгра "сетка"га орқа қилиб вертикал ҳолатга тушдим.

Бу ерда эса қўлим билан ҳаракат қилишни истамай хатога йўл қўйдим. У орқамга ўтиб олди ва мен ютқаздим - барчаси ҳаққоний ва адолатдан бўлди.

Нима дейишим мумкин? Ажойиб жанг, менга ёқди.

Мен яна тайёргарлик кўраман ва тўлиқ ўзимга ишонган ҳолда қайтаман.

Реванш ўтказилмайдими? Майли. Мен навбатда турган кейинги рақиб билан учрашаман. Барчаси ўзимга боғлиқ.

Яқинда кўришамиз. Мухлисларим, сизларни яхши кўраман", - деб хабар қолдирди МакГрегор Инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, МакГрегор Хабибга қарши жангнинг тўртинчи раундида мағлуб бўлганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг