UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

26 июл 07:58
Янгиликлар

Таэквондо

«Korea Open»да муваффақиятли иштирок этган таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди

Таэквондочиларимиз Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида ўтказилган «Korea Open» рейтинг мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, жами 22та медални қўлга киритишди.

Терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Улуғбек Рашидов (олтин медаль): «Мусобақа рейтинг очколарини жамғариш учун муҳим эди. Унда йиғилган очколар навбатдаги турнирларда асқотади. Ундан ташқари, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Турнир давомида тўртта жанг ўтказдим ва уларнинг барчасида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритдим. Энг қийин жангим? Чорак финалда тайландлик рақибга қарши баҳс қийин кечди. Уни 17:14 ҳисобида мағлубиятга учратдим. Энди ўсмирлар Олимпиадасида ҳам биринчи ўринни қўлга киритмоқчиман».

Эслатиб ўтамиз, мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

Олтин:

Нурлан Бойдхўжаев
Зафарбек Каримов
Шаҳзод Жўраев
Улуғбек Рашитов
Жасурбек Жайсунов
Нажмиддин Қосимҳожиев
Фариз Маҳмуди
Гулҳумор Содиқова
Моҳинабону Аҳадова
Саидмуродхўжа Тохирхўжаев

Кумуш:

Амир Ботуров
Азиз Арзиев
Ислом Ражабов
Жаҳонгир Худойберганов
Муҳаммадрошад Акрамов
Оятуллох Акрамов

Бронза:

Динора Мамадибрагимова
Амир Тўраев
Абдулазиз Ҳамидуллаев
Иброҳим Нигманов
Муҳаммадалихон Мухторхонов
Мадинабону Маннопова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг