UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

21 июн 09:00
Янгиликлар

Қизиқарли!

Кўрмаганнинг кўргани қурсин: Машҳурликни кўтара олмаган теннисчи - Бернард Томич

Ушбу материални Сизларга тақдим этишимга аслида мен учун яқин бўлган бир инсон хаёти туртки бўлди.

Бошладик. Бернард Томич 1992 йилнинг 21 октябрида Германиянинг Штутгарт шаҳрида дунёга келади. Хорват миллатига мансуб бўлган Бернард Австралия шарафини химоя қилади. Отаси Жон Томич Бернардни 7 ёшида теннис машғулотларига олиб келади. Ўсмирлик давридаёқ Бернард жуда яхши натижаларни қўлга киритади.
2008 йил ўсмирлар ўртасидаги Австралия очиқ чемпионатида ғолибликни қўлга киритади. Ўша йили яна бир катта дубулға мусобақаси - "Уимблдон"да вице-чемпионга айланади. 2009 йил АҚШ очиқ чемпионатида зафар қучади ва ўсмирлар рейтингида иккинчи ўрингача кўтарилади. Уни ўша пайтлардаёқ Рафаэль Надалга қиёслашарди.

Қаҳрамонимиз профессионал теннисга 2008 йил кириб келади. 15 ёшидаёқ катталар ўртасидаги "Фьючерс" мусобақаси финалида ўйнайди. 16 ёшида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳсларида дебют қилади. Бир ой ўтиб, Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган "Челленжер"да бош совринга эга чиқади.

2010 йили феврал ойида 17 ёшли Бернард яна бир бор Австралияда, бу сафар Берни шаҳрида бўлиб ўтган "Челленжер" мусобақасида зафар қучади. Ўша йили "Уимблдон"да саралашдан ўтиб келган Томич кутилмаганда чорак финалга қадар етиб боради. Чорак финалда тўрт сетда кимсан Новак Жоковичга мағлуб бўлади. Мусобақа тугагач, 18 ёшли болакай АТP рейтингида 158-ўриндан 71-поғонага кўтарилади. Бир қатор турнирларда барқарор қатнашган қаҳрамонимиз йилни 42-ўринда якунлади.


АТP даги илк совринини 2013 йил бошида Сиднейдаги мусобақада қўлга киритади. Бу йўлда у ТОП50 теннисчиларининг беш нафарини мағлуб этади. Ҳал қилувчи ўйинда Жанубий Африка Республикаси вакили Кевин Андерсонни 6/3, 6/7, 6/3 ҳисобида таслим этади. "Уимблдон"да учинчи даврада Томаш Бердихга ютқазади. Кейин эса йил охиригача бирорта турнирда қаторасига икки марта ғалаба қозона олмайди.

2014 йил бошида Сиднейдаги турнирда финалга қадар етиб боради. Ҳал қилувчи баҳсда аргентиналик Хуан Мартин Дель Потрога 3/6, 1/6 ҳисобида ютқазиб қўяди. Июль ойида Боготада ўтказилган АТP мусобақаси чемпионига айланади. Ўша турнирда у Иво Карлович устидан зафар қучганди. АҚШ очиқ чемпионатида жарохати сабаб иккинчи даврада кортга чиқмайди. Октябрь ойида Стокгольмда ярим финалгача етиб боради.

2015 йили у фаолиятидаги энг барқарор мавсумни ўтказади. Бернард йил бошида Сидней ва Брисбендаги турнирларда чорак финалгача етиб боради. Австралия очиқ чемпионатида ўзининг энг зўр натижасини такрорлайди - тўртинчи босқич! Февраль ойида Мемфис ва Акапулько мусобақаларида чорак финалда ўйнайди. Март ойида Индиан-Уэллс "Мастерси"да рейтингда ўша пайтда саккизинчи бўлган Фавид Феррерни енгиб, чорак финалга йўл олади. Чорак финалда белидан олган жароҳати сабаб кортга чиқмайди. "Роллан Гаррос"да иккинчи босқичда ҳамюрти Танаси Коккинакисга беш сетли ўйинда имкониятни бой беради. Майсали мавсумни Штутгартда бошлайди ва чорак финалгача етиб боради. "Уимблдон"да учинчи босқичда рейтинг пешқадами Новак Жоковичга мағлуб бўлади. Июль ойида Боготада бир йил олдинги чемпионлигини ҳимоя қилади. Ҳал қилувчи учрашувда франциялик Адриан Маннаринони 6/1, 3/6, 6/2 ҳисобида енгади. Август ойида Монреалдаги "Мастерс"нинг иккинчи даврасида рейтингда саккизинчи бўлган Марин Чилични мағлуб этади. АҚШ очиқ чемпионатида учинчи босқичгача етиб боради. Кузда Шанхайдаги "Мастерс"нинг чорак финалига қадар етиб борган Бернард мавсумни 18-ўринда якунлайди.

2016 йил Бернард соврин юта олмайди. Лекин, йил бошида ўзи учун ҳозирги кунгача энг юқори бўлган 17 ўрингача кўтарилади. Бир неча турнирларда чорак ва ярим финалларда ўйнайди. Акапулькодаги мусобақанинг хал қилувчи учрашувида австриялик Доминик Тимга 6/7(6), 6/4, 3/6 ҳисобида ютқазиб қўяди. Мавсумни 26-ўринда якунлайди. Бу орада Бернард мусобақалардаги иштирокини ўзида 5 миллион доллардан ошиқроқ пул ишлаб топганди. Ундан ташқари ҳомийлар, рекламалар, машҳур спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи "Head" компанияси билан шартнома ва ҳоказо... Ҳуллас моддий томонлама ҳеч қандай қийинчилик йўқ эди. Олдиндаги асосий мақсад - ТОП10га кириш эди.

2017 йил бошида Сиднейдаги турнирнинг илк даврасида мағлуб бўлган Томич, учрашувдан сўнг берган интервьюсида шундай дейди:

"Мен унчалик бой бўлмаган оиладанман. Теннис мен учун биринчи навбатда яхшигина пул топиш манбаи. Қачонки етарлича пул ишлаб топсам фаолиятимни тугатаман". Бу интервью кўпчиликни лол қолдиради. Бу воқеадан сўнг Томич бир неча турнирларда илк даврадаёқ мағлубиятга учрайди. Февраль ойининг иккинчи ярмида Делрей-Бичдаги мусобақада илк даврада Стив Дарсисга 6/3, 1/6, 4/6 ҳисобида мағлубиятга учраган қаҳрамонимиз ўйиннинг иккинчи ярмини қўпол қилиб айтганда кортда пиёда юриб ўтказади ва яна кўпчиликни ҳайратига сабаб бўлади. Март ойи охирида Австралия терма жамоаси капитани Лейтон Хьюитт Томични АҚШ терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган "Девис кубоги" чорак финал баҳсига чақирмайди. "Балким келажакда Бернардни терма жамоага чақирарман, лекин унинг хозирги психологик ҳолати бу учрашувга тайёр эмас", -деганди Хьюитт "The Age" нашрига берган интервьюсида.


Июнь ойида Истбурндаги турнир чорак финалидан сўнг қаҳрамонимиз шундай дейди: "қаттиқ чарчоқ аломатларини сезяпман. Ўзимни ҳудди 30 ёшга киргандай ҳис қиляпман".

Бир ой ўтиб Бернард ўзининг севимли турнири бўлган "Уимблдон"нинг дастлабки даврасида германиялик Миша Зверевга атиги 1 соату 24 дақиқада 6/4, 6/3, 6/4 хисобида мағлубиятга учрайди. Бу пайтга келиб, Томич рейтингда 59-поғонагача тушиб кетганди. Учрашувдан сўнг журналистларнинг берган саволларига жавобан, натижаларга тупурганини ва нияти фақат кўпроқ пул ишлаш эканини айтади. Бу сўзларга жавобан, "Уимблдон" ташкилотчилари унга 15 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солишади. "Head" компанияси реклама контрактини бекор қилади. Гўёки ҳамма Бернард Томичдан узоққа қочаётгандек эди.

Ишлаб топган пулларидан "томи кетиб" бораётган Томич июль ойининг иккинчи ярмида "Herald Sun" нашрига берган интервьюсида яна бир ажабтовур сўзларни айтиб ўтади: "Биламан мени кўпчилик ёқтирмайди. Лекин унча-бунча одам менинг 24 ёшимдагидек бунча кўп пул ишлаб топа олмайди. Сиз машина ёки уй сотиб олишни орзу қилиб туринг, мен бораману, хоҳлаганимни сотиб оламан.

АҚШ очиқ чемпионатининг илк босқичида Жиль Мюллерга ютқазганидан сўнг, Австралияга жўнаб кетади. "Herald Sun" хабарига кўра, Мельбурнда 25 киши учун қиймати 50 минг АҚШ долларини ташкил этувчи зиёфат уюштиради. Бу зиёфат ичига вертолётда саёҳат, кечки овқат, алкоголь, сигаралар ва қўриқчиларга тўланган пуллар киради. "Ха, мен 50 минг долларлик зиёфат уюштирдим, дам олишга хаққим бор. Бу пуллар мен учун арзимаган ҳисобланади. Бу пайтга келиб, Берни ТОП100ни тарк этганди.

Октябрь ойида Токиода тўрт ой ичидаги дастлабки ғалабасига эришади. Ноябрда эса рейтингдаги ўрнини анча йўқотган Томич тўрт йил ичида илк бор "Челленжер" мусобақасида иштирок этишга мажбур бўлади. Шу ойнинг ўзида Бернини кокаин сотганликда гумон қилинган дўсти Онур билан бирга кўришади. Наҳотки ёш теннис юлдузи, собиқ ТОП20 ўйинчиси ўзи ишлаб топган пуллар қурбонига айланса?! Мавсумни Томич 140-ўринда якунлайди.


2018 йилги мавсумни Австралия очиқ чемпионати саралашида бошлаган Бернард Томич саралашнинг ҳал қилувчи ўйинида мағлубиятга учрайди. Журналистнинг "Энди нима билан шуғулланасиз?" деган саволига -"Бориб пулларимни санайман. Аниғини билмайману, 13-14 миллион бўлиши керак. Сизга ҳам шунча пул ишлаб топишингизни тилаб қоламан" деб жавоб беради.

Шундан сўнг Томич Австралияда "I'm a Celebrity...get me out of here" (мен машҳурман...мени бу ердан олиб чиқинглар) деб номланган реалити-шоуда иштирок этиш учун машғулотларини ҳам тўхтатиб қўяди. Суратга олиш жараёни олти ҳафта давомида Австралиядаги чангалзор (жунгли ўрмонлари) да ўтиши керак эди. Норасмий хабарларга кўра, Томичга ушбу иштирок учун 600 минг доллар пул мукофоти ваъда қилишган эди. Аммо, суратга олиш ишларининг илк кунларида Томични илон чақиб олади ва у шоуни тарк этишга қарор қилади. "Менда аввалдан бу шоу менга керами ёки йўқ деган иккиланиш бор эди. Охирги йил мен учун жуда қийин кечди. Энди бор эътиборимни теннисга қаратаман. Қолган нарсалардан кўра теннис ўйнаш мени қўлимдан яхшироқ келади" - дейди Томич.


Австралия терма жамоаси капитани Лейтон Хьюитт "Берни ўзига ўра қазимоқда, охир оқибат бу ўрадан чиқолмаслиги ҳам мумкин"лигини айтади. Бунга жавобан Томич унинг гапларига тупурганлигини ва бир тийинга олмаслигини таъкидлайди.

Март ойида 181-ўринда бораётган Томич Франциянинг Лилль шаҳрида бўлиб ўтган "Челленжер" турнирида иштирок этиб, дастлабки даврада АТPнинг 251-ракеткаси? мезбон теннисчи Антуан Хуанга 2/6, 6/2, 4/6 ҳисобида ютқазади. Шундан сўнг, Томич кучли 200ликни ҳам тарк этди. Орадан икки ой ўтиб, май ойида рейтингда 243-ўринга тушиб кетган Берни Франциянинг Экс-ан-Прованс шаҳрида бўлиб ўтган "Челленжер" финалида ўйнайди ва ҳамюрти, рейтингда 70-ўринда бораётган Жон Милланга 48 дақиқа ичида 2/6, 1/6 ҳисобида ютқазиб қўяди. "Роллан Гаррос" саралашида барча рақибларини мағлуб этган Томич асосий тўрнинг илк даврасида аргентиналик Марко Трунгеллитига тўрт сетда имкониятни бой беради. Ушбу натижалар эвазига Томич "ТОП200 га қайтди.

Ўтган ҳафтада эса Томич Голландиянинг Хертогенбош шаҳрида ўзи учун севимли бўлган майсали қопламада ўтказилган АТP250 турнирида саралашдан чиқиб, ярим финалга қадар етиб борди ва душанба кунги рейтингда 146-ўринга кўтарилди. Бу Томичнинг охирги тўрт йил ичида илк бор АТP турнири ярим финалига чиқиши эди.

Биз ўз навбатида ўзининг 25 ёшида шунча саргузаштни бошидан ўтказган Бернард Томични тезроқ аввалги ўрнига қайтишини тилаб қоламиз.

Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
21 июн 11:25:02
alimov_shukur
yashang Husniddin aka. mazza qilib o'qidim. Bernardga omad.
+1   
21 июн 12:09:41
Husniddin Mirzaliyev
alimov_shukur фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
yashang Husniddin aka. mazza qilib o'qidim. Bernardga omad.
:))
   
13 сен 20:47:33
Husniddin Mirzaliyev
Ruzimurod Muminov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хусниддин ака теннисга кизикаман яхши йозибсиз теннис хакида йозиб туринг. футболга кизикишим камрок. узим куз шифокориман .
@tennis007
   
03 сен 19:22:35
Ruzimurod Muminov
Хусниддин ака теннисга кизикаман яхши йозибсиз теннис хакида йозиб туринг. футболга кизикишим камрок. узим куз шифокориман .
   
15 авг 08:24:31
MuxlisUZB#
Baribir Sport TV dan tennis ko'rmayman !!!
   
28 июн 01:16:57
Shaxzod99
Olmaliqni kelajagi bor hali yawasn shkvirng
   
21 июн 14:08:16
Shahzod Metallurg Olmaliq
Xusniddin aka futbol xaqida yozing yoki Olmaliq futboli xaqida xaqiqatlarni oldingi Shkvirin paytidagi infratuzilmasi xaqida
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг