UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Жейк Пол: "Биз Хабибни нафақадан қайтаришимиз керак" 0 18:37Авазбек Холмирзаев япониялик жангчини нокаутга учратиб, ONE Championship тарихидаги илк ўзбекистонлик чемпионга айланди! (ВИДЕО) 0 18:16Садулаев тез орада RAF лигасида дебют қилади 0 17:55ФИФАдан инқилобий таклиф: Клубларга таркибда камида бир нафар ёш футболчини ўйнатиш мажбурияти қўйилиши мумкин 0 17:34Ботир Раҳимов иштирокида ўзбек теннисининг бугунги куни танқидий руҳда муҳокама қилинди 0 17:13Аҳмадалиевнинг вазнидаги боксчимиз Муҳаммад Шехов камар учун саралаш жанги ўтказади + ПОСТЕР 0 16:52W100 Wiesbaden. Тимофеевада стартдаёқ "сенсация" 0 16:31"Бавария"дан антирекорд: Мюнхенликлар 1995 йилдан бери илк бор Еврокубокларда ўз дарвозасидан 5 та гол олиб чиқди 0 16:10Царукян UFC унга Оқ уйдаги турнир учун жанг таклиф қилганини айтди 0 15:49Синдаров ва Абдусатторов Тошкентдаги нуфузли турнирда иштирок этади 0 15:28Арман Царукян йиллик даромадини очиқлади 0 15:07Ашраф Хакими ПСЖ - "Бавария" ўйинига 4 та сўз билан изоҳ берди 0 14:46Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"га борди 0 14:25Порье UFC енгил вазн тарихидаги энг зўр беш жангчини айтди. Макгрегор ва Оливейра бу рўйхатга кирмади 0 14:04Арман Царукян: "Хабиб фаолиятини тугатган, аммо унинг қариндоши билан жанг қиламан" 0

24 июл 22:31
Янгиликлар

Токио-2020

Коронавирус бўлмаганида бугун дунё аҳли Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросимини кузатар эди

Бугун 2020 йил 24 июль! Шу кундан 9 августга қадар Япония пойтахти Токио шаҳрида XXXII Ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Бироқ дунёда тарқаган СОVID-19 коронавируси пандемияси сабабли ўйинларни кейинги йилга қолдиришга қарор қилинди.

2021 йилга қолдирилиш хронологияси

2020 йил 2 март. Токио-2020 Ташкилий қўмитаси ўйинларни ўтказиш масаласида хамма нарса режадагидек кетаётгани хақида баёнот берди. Шу кунни ўзида ХОҚ Ташкилий қўмитанинг баёнотини тасдиқлади.

18 март. ХОҚ ўйинларни бекор қилиш ёки қолдириш масаласи кун тартибида йўқлиги бўйича маълумот берди.

23 март. Канада, Австралия ва Буюк Британия агар ўйинлар қолдирилмаса иштирок этишдан бош тортишлигини маълум қилишди. Шу кунинг ўзида Япония Бош вазири Синдзо Абэ спортчилар хавфсизлиги юзасидан Олимпиада қолдирилиши мумкинлигини, ХОҚ аъзоси ва собиқ вице-президент Дик Паунд эса ўйинлар қолдирилиш масаласи кўриб чиқилаётганини “USA Today”га маълум қилди.

24 март. Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Япония Бош вазири СиндзоАбэ муҳим ва қийин қарорни қабул қилишди, яъни жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтиши белгиланган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия йинларини кейинги йили ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. “2021 йилнинг ёз фасли Токио Олимпиадаси учун охирги сана бўлиб қолади”, – дея қўшимча қилган эди Абэ.

30 март. Токиодаги Олимпия ўйинлари 2021-йил 23 июлдан 8 августга қадар бўлиб ўтиши расман эълон қилинди.

Номзодликдан мезбонликкача

XXXII ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун расмий талабнома 2011 йил 1 сентябрда тақдим этилган эди. 2012 йил 23 май куни Халқаро Олимпия қўмитаси XXXII ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун Мадрид, Истанбул ва Токио шаҳарлари расман даъвогарлик қилишларини маълум қилди. Бунгача Олимпия ўйинларига давогарлик қилган Боку(Озарбайжон) ва Доҳа (Қатар) шаҳарлари номзодликка қабул қилинмаган бўлса, Рим (Италия) номзодини Италия хукумати қайтариб олган эди. 2013 йил 7 сентябрь куни Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтган ХОҚнинг 125-сессиясида 2020 йилги Олимпия пойтахти Токио шаҳри деб эълон қилди.

Мезбон шаҳар танлаш жараёни жуда кескин курашлар остида бўлиб ўтганини қайд этиб ўтиш жоиз. ХОҚ аъзолари орасида яширин овоз бериш натижасида хеч қайси шаҳар 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмади Токио (42%), Истанбул (26%), Мадрид (26%). Финал раундида иштирок этиш учун Истанбул 49 фоиз натижа билан Мадридни (45%) ортда қолдирди. Токио ва Истанбул шаҳарлари курашида 60 га 36 фоиз овоз билан Токио шаҳри ғалаба қозонган эди.

Шу тариқа, Токио шаҳри 1964 йилдан сўнг иккинчи бор ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган, Япония эса 1972 йилдаги Саппора ва 1998-йилдаги Нагонода бўлиб ўтган Қишки Олимпиадалар ҳисобига тўртинчи энг нуфузли мусобақасини ўзида қабул қиладиган мамлакат бўладиган бўлди.

Иншоотлар

XXXII ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун Япония хукумати асосан мавжуд спорт иншоотларини таъмирлаб, саноқли янги спорт объектларини қурилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Спорт иншоотларининг катта қисми Токио шаҳридаги Олимпия шаҳарчасига яқин Тарихий ва Токио Бэй худудларда жойлашган. Биринчи худудда 9 спорт тури учун 7 та спорт иншооти жой олган бўлса, иккинчи худудда 13 объект 15 та спорт тури бўйича мусобақаларга мезбонлик қилиши режалаштирилган. Қолган 16 туридаги спорт комплекслар Олимпия шаҳарчасидан камида 8 км узоқдаги худудларда жойлашган. Барча спорт иншоотлари замонавий совутиш тизими билан жиҳозланган.

Спорт дастури

Спорт ўйинларининг расмий дастури 2017 йил 9 июнь куни ХОҚ Ижроқўми томонидан тасдиқланган. Ўйинлар спортнинг 33 туридаги 50 йўналишда жами 339 мусобақани қамраб олади. Токио-2020да бутун дунёдан 11 090 нафар спортчи иштирок этади. Бу ўйинлар гендер тенглиги бўйича энг яхши кўрсаткични тақдим этади, яъни иштирокчиларнинг 49 фоизи аёллар! ХОҚ Президенти Тома Бах Токио Олимпиадасининг ютуғи иштирокчилар орасида аёллар сонининг ошиши, “ёшларбоп” ва “урбан” спорт турлари орқали қизиқ бўлади дея таъриф берган.

XXXII ёзги Олимпия ўйинлари ХОҚнинг янги сиёсати яъни мезбон мамлакат 5 та спорт турини қўшиш имконига эга бўлгани сабабли каратэ, қояга чиқиш, сёрфинг ва скейтборд спорт турлари учун дебют бўлади ва 2008 йилдан қайта тикланиши кутилаётган софтбол спорт тури ҳам 2020 йилги Олимпия дастуридан ўрин олди. Шунингдек, бу Олимпиада баскетбол 3х3, BMX эркин усули ва велоспортнинг Мэдисон йўналишлари учун ҳам янги мусобақа сифатида ёдда қолади.

Хозирга келиб, Олимпия ўйинларининг 57 фоиз йўлланмалари эгаларини топган. Ўзбекистонлик Олимпиячилар спортнинг теннис, велоспорт, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, спорт курашлари, оғир атлетика, гимнастика, енгил атлетика, замонавий бешкураш, таэквондо ва бокс турларидан жами 24 йўлланмани қўлга киритишган.

Бўлажак Олимпия ўйинлари саралаш мусобақалари ва роппа-роса бир йилдан сўнг бошланадиган Олимпия ўйинларида хамюртларимизга зафар ва омадлар тилаб қоламиз.

Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг