UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0

14 окт 08:39
Янгиликлар

Теннис

Кремль кубоги. Сабина саралашда мураккаб ўйин ўтказди

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида теннис бўйича WTA Premier таснифига кирувчи нуфузли турнирнинг саралаш баҳслари бошланди.

Соврин жамғармаси 932 866 АҚШ долларини ташкил этувчи Кремль кубогида икки ҳамюртимиз - Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти. 

Қуръа натижасига кўра, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бўлиб турган Шарипова саралашнинг илк даврасида исроиллик 23 ёшли Дениз Хазанюкка қарши кортга чиқди. Икки соату 36 дақиқа давом этган учрашувда Сабина рақибасини 6/7(12), 6/4, 3/0 ҳисобида мағлуб этди. 

Гап шундаки, учрашув вакиламиз фойдасига ҳал бўлиб турган бир пайтда исроиллик теннисчи баҳсни давом эттира олмаслигини билдирди ва Шарипова кейинги даврага йўл олди. 

Ҳамюртимизнинг иккинчи босқичдаги рақибаси россиялик 28 ёшли Виталия Дьятченко бўлади. Бу учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Сабина WTA рейтингида 135, Дениз 210, Виталия эса 117-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг