UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

05 авг 19:33
Янгиликлар

Бошқалар

Крикетчиларимизга замонавий спорт анжомлари топширилди + ФОТО

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон крикет федерациясига крикет спорт турини юртимизда янада ривожлантириш мақсадида 35 та замонавий спорт анжомлари ва спорт кийимлари тўплами тақдим этилди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилди. Спорт жиҳозларини Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро-гуманитар ташкилотлар бошқармаси бўлими бошлиғи Ғуломжон Примқулов Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиевга тантанали равишда топширди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда крикет ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган бўлиб, дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида кенг оммалашган спорт турларидан бири ҳисобланади.

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида совға қилинган ушбу спорт анжомлари мамлакатимизда крикетни янада ривожлантириш, спортчиларнинг машғулотларини самарали ташкил этиш ҳамда иқтидорли ёш крикетчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг